$
12964.43 UZS
-30.16
158.28 UZS
0.6
14744.45 UZS
-17.4
20° Кечаси

Кундалик ҳаётда энг зарур бўлган ҳуқуқий билимларни мустақил ўргатиш бўйича мобил илова яратилади

10:10 / 26.09.2024

Жорий йилнинг 24 сентябрида Адлия вазирлиги масъуллари иштирокида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида қилинаётган ишлар ва келгусидаги режалар бўйича матбуот анжумани ташкил қилинди.

Матбуот анжуманида таъкидланишича ўтган давр мобайнида адлия органлари томонидан жами 370 мингдан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилди. Шундан 40 мингдан ортиқ телевидение, радио, газета ва журналларда чиқишлар қилинди, 92 мингга яқин маълумотлар веб-саҳифалар ва ижтимоий тармоқлар орқали, 223 мингдан ортиқ семинар ва манзилли тарғибот тадбирлари ташкил қилинди ҳамда 15 мингга яқин кўргазмали ҳуқуқий тарғибот материаллари аҳолига тарқатилди. Ҳуқуқий ахборотларни етказиш рақамлаштирилди. Барча қонунчилик ҳужжатларини Ягона ҳуқуқий ахборот алмашиш тизими орқали давлат органлари ва ташкилотларга, маҳаллаларга етказиш йўлга қўйилди.

Ягона ахборот тизими орқали барча давлат органлари ва ташкилотларига 288 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнлари ҳамда 9 455 та маҳаллаларга 124 та қонунчилик ҳужжатлари ва улар бўйича ҳуқуқий тарғибот материаллари тўплами етказиб берилди.

Маҳаллаларда 8 029 маротаба “Ҳуқуқий тарғибот куни” ўтказилиб, 218 953 маротаба ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилди, 224 721 та ҳуқуқий тарғибот материаллари тарқатилди.

“Мамлакат келажаги – қонунга итоаткор ва ҳуқуқбузарликка тоқатсиз ёшлар билан” ғояси асосида 13 549 маротаба ёшлар билан ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.

“Ҳуқуқий билимлар ойлиги” доирасида 230 та мактаблар, лицейлар ва техникумларда семинар-тренинглар ўтказилди.

Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган 5 та ҳуқуқий акциялар ўтказилди.

Жорий йилнинг 18 сентябрида “2024-2025 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат Қарори қабул қилинди

Мазкур қарор билан 95 та банддан иборат қуйидаги йўналишлар бўйича дастур тасдиқланди

шахс, давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш;

жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларини жорий қилиш; аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш;

ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосларини тадқиқ этиш.

Дастур ижроси доирасида келгусида қуйидаги бир қатор катта лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган:

– ўқувчилар ва талабалар ўртасида коррупцияга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолар танлови ўтказилади;

– мактабларда “Ҳуқуқ оламига саёҳат” ўқув дастурларини жорий этилади;

– мактабларда замонавий кўргазмали ўқитиш воситалари билан таъминланган "Ҳуқуқ синфлари" босқичма-босқич ташкил этилади;

– давлат хизматчилари ўртасида “Ҳуқуқий заковат” интеллектуал ўйини ўтказилади;

– чекка ва олис ҳудудларда яшовчи хотин-қизлар учун “Аёлларга ҳуқуқий мадад” қўлланмаси бепул тарқатилади; – анъанавий умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади;

– аҳолининг барча қатламлари учун мўлжалланган, кундалик ҳаётда энг зарур бўлган ҳуқуқий билимларни мустақил ўргатиш бўйича мобил илова яратилади;

– “Advice.uz” ҳуқуқий ахборот порталидан 24/7 режимида фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида порталга сунъий интеллект тизимини жорий этиш чоралари кўрилади;

– “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фанидан электрон ресурслар, жумладан, электрон дарсликлар, ўқув-методик мажмуалар, видеодарсларни тайёрлаш ва улардан масофавий таълим жараёнида самарали фойдаланишни йўлга қуйилади.

 

 

 

 



														
														Мирзиёев вазир ва ҳокимларни танқид қилди

Мирзиёев вазир ва ҳокимларни танқид қилди

25 мингдан ортиқ стандарт, 41 та техник регламент халқаро бозор талабларига мос келмайди.
15:37 / 18.04.2025

														
														Янги Тошкентда Марказий Осиёдаги энг йирик 20 гектарлик океанариум қурилади

Янги Тошкентда Марказий Осиёдаги энг йирик 20 гектарлик океанариум қурилади

14 апрель куни Президент Мирзиёевга Янги Тошкентдаги Чирчиқ дарёси бўйидаги 20 гектар майдонда океанариум қуриш лойиҳаси тақ…
09:51 / 18.04.2025

														
														U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси финалга чиқди

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси финалга чиқди

Кеча, 17 апрель куни 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги ярим финалида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Шим…
09:27 / 18.04.2025

														
														18 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

18 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 11-13 даража, кундузи 18-20 даража бўлади.
22:03 / 17.04.2025

														
														Олмазор ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Олмазор ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

2025-йил 18–22 апрел кунлари Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтин…
20:57 / 17.04.2025

														
														Ўзбекистон ва Озарбайжон озиқ-овқат саноатидаги қўшма лойиҳаларни муҳокама қилмоқда

Ўзбекистон ва Озарбайжон озиқ-овқат саноатидаги қўшма лойиҳаларни муҳокама қилмоқда

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари Озарбайжон Республикасига расмий ташриф билан боришди.
19:27 / 17.04.2025

														
														Бугун Ўзбекистон ёшлари финал йўлланмаси учун курашадилар

Бугун Ўзбекистон ёшлари финал йўлланмаси учун курашадилар

Саудия Арабистони яшил майдонларида ўтказилаётган U-17 Осиё кубогининг ярим финал ўйинларига старт берилди. Бугун босқичнинг…
18:47 / 17.04.2025

														
														Жиззах шаҳрига 8 дона замонавий автобуслар олиб келинди

Жиззах шаҳрига 8 дона замонавий автобуслар олиб келинди

Йил якунига қадар шаҳарга яна 52 дона автобуслар олиб келиш режалаштирилган.
16:22 / 17.04.2025

														
														“Дўстлик” чегара постида 45 кг наркотик ушлаб қолинди

“Дўстлик” чегара постида 45 кг наркотик ушлаб қолинди

Дастлабки ҳисоб-китобларга мазкур кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қора бозордаги нархи 40 млрд сўмни ташкил қилади.
16:11 / 17.04.2025

														
														Ўзбекистонда олий таълимга қамров 40,9 фоизга ошди

Ўзбекистонда олий таълимга қамров 40,9 фоизга ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025-ўқув йили бошига Ўзбекистон Республикасининг 18-23 ёшдаги аҳолисин…
15:25 / 17.04.2025

Бу ҳам қизиқ

Охирги йилларда Ўзбекистон экспорти 2,2 баробар ошган

Охирги йилларда Ўзбекистон экспорти 2,2 баробар ошган

“Бу – иқтисодиётимиз ташқи бозорларга қанчалик боғлиқ эканини кўрсатадиган жуда катта рақам”, – дейди Президент Мирзиёев.
15:11 / 18.04.2025
Ҳасанбой Дўстматов Россиядаги турнирда укасига қарши жанг қилишдан бош тортиб, мусобақа билан хайрлашди

Ҳасанбой Дўстматов Россиядаги турнирда укасига қарши жанг қилишдан бош тортиб, мусобақа билан хайрлашди

Россиянинг Хабаровск шаҳрида “Константин Коротков” халқаро хотира турнири бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жа…
21:54 / 16.04.2025
Бугун Парижда АҚШ ва Украина расмийлари учрашув ўтказади

Бугун Парижда АҚШ ва Украина расмийлари учрашув ўтказади

Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак маълум қилди.
12:53 / 17.04.2025
Ўзбекистоннинг аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлари маълум қилинди

Ўзбекистоннинг аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлари маълум қилинди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига республика бўйича аҳоли зичлиги 1 км² га ўрта…
11:29 / 17.04.2025
Бугун Ўзбекистон ёшлари финал йўлланмаси учун курашадилар

Бугун Ўзбекистон ёшлари финал йўлланмаси учун курашадилар

Саудия Арабистони яшил майдонларида ўтказилаётган U-17 Осиё кубогининг ярим финал ўйинларига старт берилди. Бугун босқичнинг…
18:47 / 17.04.2025
Олмазор ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Олмазор ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

2025-йил 18–22 апрел кунлари Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтин…
20:57 / 17.04.2025
Янги Тошкентда Марказий Осиёдаги энг йирик 20 гектарлик океанариум қурилади

Янги Тошкентда Марказий Осиёдаги энг йирик 20 гектарлик океанариум қурилади

14 апрель куни Президент Мирзиёевга Янги Тошкентдаги Чирчиқ дарёси бўйидаги 20 гектар майдонда океанариум қуриш лойиҳаси тақ…
09:51 / 18.04.2025
Қирғизистоннинг собиқ президенти Атамбаев айбдор деб топилди, бироқ жазоланмади

Қирғизистоннинг собиқ президенти Атамбаев айбдор деб топилди, бироқ жазоланмади

Қирғизистоннинг Первомай тумани суди собиқ президент Алмазбек Атамбаевни жиноятчи Азиз Батукаевни қамоқдан озод қилишда айбд…
21:06 / 17.04.2025
2027 йил Қирғизистонда президентлик сайлови бўлиб ўтади

2027 йил Қирғизистонда президентлик сайлови бўлиб ўтади

Қирғизистон парламенти 2027 йил 24 январда навбатдаги президент сайлови бўлиб ўтишини тасдиқлади.
20:10 / 16.04.2025
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси огоҳлантириш билан чиқди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси огоҳлантириш билан чиқди

Жорий йилнинг 13 апрель куни Ўзбекистон фуқароси томонидан Истанбул метрополитенида рухсатсиз тарзда турк фуқароси бўлган аё…
12:21 / 17.04.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!