20 ноябрь куни Туркманобод шаҳрида иккинчи туркман-ўзбек минтақалараро форуми доирасида ташкил этилган Made in Uzbekistan кўргазмасининг тантанали очилиши бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Дилшод Расулов, Туркманистон савдо-саноат палатаси раиси Мерген Гурдов, шунингдек, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этдилар.
Ўзбекистон миллий стенди халқаро стандартларга жавоб берадиган инновацион ишланмалар ва юқори сифатли маҳсулотларни тақдим этди.
Кўргазма қишлоқ хўжалиги, қурилиш, туризм, автомобилсозлик, кимё, фармацевтика, нефть ва газ, тўқимачилик, ипак, чарм-пойабзал ва озиқ-овқат саноати каби кўплаб соҳаларни қамраб олди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!