$
12053.46 UZS
-63.89
152.43 UZS
2.94
14026.61 UZS
-42.85
31° Кечаси 18°

Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолкер Туркни қабул қилди

16:54 / 15.03.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 март куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Туркни қабул қилди.

Инсон манфаатларини илгари суриш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларида Ўзбекистон билан БМТ тузилмалари ўртасидаги конструктив мулоқот ва амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Давлат раҳбари кейинги йилларда БМТ билан ушбу соҳадаги ҳамкорликда юксак даражага эришилганини мамнуният билан қайд этиб, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Барқарор ривожланиш мақсадларига тўлиқ ҳамоҳанг бўлган Ўзбекистондаги ислоҳотлар стратегиясининг бош устувор йўналиши эканини таъкидлади.

БМТ Олий комиссари Ўзбекистоннинг болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш, гендер тенгликни илгари суриш, суд идораларининг мустақиллигини ва қонун устуворлигини таъминлаш борасидаги муваффақиятларини юқори баҳолади.

Умумжаҳон инсон ҳуқуқлари декларациясининг 75 йиллигида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастури қабул қилингани, мамлакатимиз БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилгани, қийноқларнинг олдини олиш бўйича фуқаролик жамияти институтлари иштирокидаги превентив механизм яратилгани, шунингдек, можаролар ҳудудларидан хотин-қизлар ва болалар ўз юртига қайтарилгани, улар қайта ижтимоий интеграциялашуви учун барча зарур шароитлар яратилгани алоҳида қайд этилди.

Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига 2021-2023 йиллар даврига сайлангани ҳамда мамлакатимиз томонидан илгари сурилган ташаббуслар асосида ёшлар ҳуқуқларига оид Кенгашнинг қатор резолюциялари қабул қилингани инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги ютуқларнинг кенг эътирофи бўлди.

Олий комиссир БМТ тузилмаларининг Ўзбекистондаги ортга қайтмас ислоҳотларни қўллаб-қувватлашни давом эттириш нияти қатъий эканини тасдиқлади. Инсон ҳуқуқларини мониторинг қилишда фуқаролик жамияти институтларининг ролини кучайтириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва пенитенциар муассасалар ходимларини ўқитиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида конструктив мулоқотни янада мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.


Бу ҳам қизиқ

Оғир атлетикачи Акбар Жўраевга автомобиль совға қилинди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраевга автомобиль совға қилинди

Спортчиларнинг мураббийларига ҳам пул мукофоти топширилди.
10:14 / 27.10.2025
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги етакчи 10 давлат маълум қилинди

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги етакчи 10 давлат маълум қилинди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳ…
17:10 / 26.10.2025
Абдуқодир Ҳусанов Осиёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди

Абдуқодир Ҳусанов Осиёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди

Ўзбекистон терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Transfermarkt порталига кўра Осиён…
16:30 / 27.10.2025
Туркияда 6,1 балли зилзила содир бўлди

Туркияда 6,1 балли зилзила содир бўлди

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған ижтимоий тармоқ орқали баёнот бериб, “Зилзиладан зарар кўрган барча фуқароларимизга ўз ҳамдар…
08:34 / 28.10.2025
Тошкентда ҚҚС билан боғлиқ йирик фирибгарлик фош этилди

Тошкентда ҚҚС билан боғлиқ йирик фирибгарлик фош этилди

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида у ўзининг қўштирноқ ичидаги холис ёрдамини Солиқ қўмитасининг катта инспектори орқали …
09:25 / 28.10.2025
Зангиотадаги цехда катта ёнғин чиқди

Зангиотадаги цехда катта ёнғин чиқди

Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
09:09 / 27.10.2025
Жанубий Корея ва Словакияга ишга юбормоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Жанубий Корея ва Словакияга ишга юбормоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят и…
08:34 / 27.10.2025
Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу ҳафтадаги иш режаси эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу ҳафтадаги иш режаси эълон қилинди

Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг ҳафталик иш режасидан ўрин олган тадбирлар ҳақида маъл…
12:35 / 27.10.2025
Филиппинда Таал вулқони фаоллашди

Филиппинда Таал вулқони фаоллашди

Маълумот учун, Таал — Филиппин пойтахти Маниладан тахминан 65 километр жанубда жойлашган, мамлакатдаги энг фаол вулқонлардан…
16:29 / 26.10.2025
Россия Киевга навбатдаги ҳужумларни уюштирди

Россия Киевга навбатдаги ҳужумларни уюштирди

“Киевга берилган тунги зарбалар оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 29 киши жумладан 7 нафар бола жароҳатланди”, — деб хабар бермо…
12:41 / 26.10.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!