$
12634.34 UZS
-18.98
162.37 UZS
0.48
14821.34 UZS
-0.76
36° Кечаси 23°

Мирзиёев Бухоро вилоятида аҳоли бандлигини таъминлашга доир таклифлар тақдимоти билан танишди

08:35 / 07.09.2023

Давлат раҳбари вилоятларга ташрифлари чоғида биринчи галда ишсизлик масаласига эътибор қаратиб, уни камайтиришни асосий вазифа қилиб қўяди. Бу борада барча ҳудудларда манзилли дастурлар амалга оширилмоқда.

Ҳозирги кунда Бухоро вилоятида 1 миллиондан зиёд меҳнатга лаёқатли аҳоли бўлиб, шундан 76 минг нафари ишсиз. Ҳар йили меҳнат бозорига 37 мингга яқин ёшлар кириб келмоқда. Буларнинг ҳаммасини инобатга олиб, Бухоро вилоятини 2023-2025 йилларда аҳолиси тўлиқ иш билан таъминланган ҳудудга айлантириш мақсад қилинган.

Бунинг учун имкониятлар етарли. Масалан, пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерлари. Бухорода 11 та шундай ташкилот бўлиб, улар томонидан саноат ва қишлоқ хўжалигида 94 мингта, шу жумладан, касаначиликни ривожлантириш орқали 19 мингта иш ўрни очилиши мўлжалланмоқда.

Маҳаллаларда саноат, ҳунармандчилик, касаначилик, чорвачилик, савдо ва хизмат кўрсатиш йўналишларида 57 та микромарказ, ишсизлик юқори бўлган 98 та маҳаллада кичик тикув цехларини ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

Жорий йилда 15 минг гектар экин ерларини қайта фойдаланишга киритиш имконияти ҳам бор. Бу ерлар янги деҳқон хўжаликлари ташкил этиш учун аҳолига очиқ электрон танлов асосида тақдим этилади. Шунингдек, давлат активларини аукционга чиқариш, уларнинг негизида иш ўринларини кўпайтириш бўйича таклифлар билдирилди.

Умуман, ушбу чора-тадбирлар натижасида жорий йилда 250 мингта иш ўрни яратилиши, 2023-2025 йилларда Бухоро вилояти аҳолиси тўлиқ иш билан таъминланган ҳудудга айлантирилиши қайд этилди.

Тақдимотда Ҳиндистон билан ҳамкорликда Қоракўл туманида IT-кластер ташкил этиш лойиҳаси ҳақида ҳам ахборот берилди.

Давлат раҳбари мазкур таклифларни маъқуллаб, қўшимча топшириқлар берди.


Бу ҳам қизиқ

Финландияда собиқ Вагнер ҳарбий ташкилотининг аскари ҳибсга олинди

Финландияда собиқ Вагнер ҳарбий ташкилотининг аскари ҳибсга олинди

У мамлакатдан сиёсий бошпана сўраган
20:57 / 12.07.2025
Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ўртасида транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ўртасида транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Афғонистон ва Покистон транспорт идоралари иштирокида онлайн учрашув ўтказилди
22:43 / 11.07.2025
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Япония элчиси билан учрашди

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Япония элчиси билан учрашди

Учрашувда кун тартибидаги бир қанча масалалар муҳокама қилинди
19:01 / 12.07.2025
12 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

12 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 19-21 даража илиқ, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади
18:27 / 11.07.2025
Суриянинг муваққат президенти Озарбайжонга келди

Суриянинг муваққат президенти Озарбайжонга келди

Озарбайжон раҳбари бу учрашувни ўта муҳим деб атаган
19:59 / 12.07.2025
Самарқандда сифатсиз қурилаётган мактаблар бузиб ташланди

Самарқандда сифатсиз қурилаётган мактаблар бузиб ташланди

Уларда реконструкция ишлари сифатсиз ҳолда амалга оширилаётгани аниқланган.
17:34 / 12.07.2025
Тошкентда сунъий интеллектга асосланган камералар ишга тушди

Тошкентда сунъий интеллектга асосланган камералар ишга тушди

Тошкент шаҳридаги 10 та пиёдалар ўтиш жойида АИ (сунъий интеллект) технологиясига асосланган кузатув камералари ишга туширил…
09:50 / 12.07.2025
Океания минтақасида янги давлат тузилади

Океания минтақасида янги давлат тузилади

Аммо бу мамлакат мухторият мақомида бўлади
22:25 / 12.07.2025
Президент профилактика инспекторга муддатидан олдин капитан унвонини берди

Президент профилактика инспекторга муддатидан олдин капитан унвонини берди

Президент бу борада тегишли масъулларга кўрсатма берди
18:58 / 11.07.2025
“Мазкур ҳолатлар мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ ҳаракат” – Қўнғиротбой Шарипов

“Мазкур ҳолатлар мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ ҳаракат” – Қўнғиротбой Шарипов

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири таълим тизимидаги коррупция ҳолатига муносабат билдирди.
10:00 / 13.07.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!