$
12199.10 UZS
30.12
160.49 UZS
0.6
14585.24 UZS
-2.93
31° Кечаси 18°

Москвада Ўзбекистон фуқаролари иштирокида оммавий муштлашув содир бўлди

16:41 / 21.03.2023

Ижтимоий тармоқлар ва интернет нашрларида Москва шаҳридаги “Ант Япи” корхонаси қурилиш объектида ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари иштирокида оммавий муштлашув содир бўлгани ҳақида қуйидагилар маълум қилинди.

Консуллик бўлими ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси ходимлари воқеа жойига бориб, объектда қурилиш ишлари вақтинча тўхтатилганини, ишчиларнинг яшаш жойи ва ҳудуд полиция ҳимояси остида эканига ишонч ҳосил қилган.

Маълум бўлишича, оммавий муштлашувга шу йилнинг 18 март куни ошхонада навбат кутиш вақтида юзага келган тушунмовчилик сабаб бўлган. Тортишув 50-60 нафар фуқаро иштирокида оммавий муштлашувга айланган.

Воқеа жойига зудлик билан етиб келган ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида 40 га яқин ходим қўлга олиниб, вазиятга ойдинлик киритиш учун ички ишлар бўлимига олиб кетилган.

Таъкидлаш керак, мавжуд маълумотларга кўра, қўлга олинганлар сўроқ қилиниб, тушунтириш хати ёзилгач, қўйиб юборилган.

Оғир тан жароҳати олган ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Яқин кунларда консуллик бўлими ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси ходимлари вазиятга ойдинлик киритиш учун қурилиш компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказишни режалаштирмоқда.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда 1 февралдан нималар ўзгаради?

Ўзбекистонда 1 февралдан нималар ўзгаради?

Муқаддас зиёратга бориш истагида бўлган фуқаролар учун “Ҳаж ва умра ягона портали” орқали рўйхатдан ўтиш мажбурий этиб белги…
09:27 / 01.02.2026
1 февралдан Тошкент метросининг яна 19 та бекатида кассалар ёпилади

1 февралдан Тошкент метросининг яна 19 та бекатида кассалар ёпилади

Kассалар ўрнига бир марталик ҚР-чипта берувчи инфокиоскалар ўрнатилиши белгиланган.
17:54 / 30.01.2026
Арманистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Арманистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Бу ҳақда Арманистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
14:25 / 31.01.2026
Ўзбекистонликлар соғлиқни сақлаш хизматлари учун қарийб 20 трлн сўм маблағ сарфлади

Ўзбекистонликлар соғлиқни сақлаш хизматлари учун қарийб 20 трлн сўм маблағ сарфлади

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилда соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳ…
09:51 / 31.01.2026
Футзал. Ўзбекистон Осиё Кубоги чорак финалига йўл олди

Футзал. Ўзбекистон Осиё Кубоги чорак финалига йўл олди

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубоги “C” гуруҳи 3-турида “Индонесиа Арена”да Япония терма жамоасига қарши майдонга ту…
15:25 / 01.02.2026
Ўзбекистонда фуқаролар энг кўп қон айланиш системаси касалликларидан вафот этган

Ўзбекистонда фуқаролар энг кўп қон айланиш системаси касалликларидан вафот этган

Ўзбекистонда 2025 йилда вафот этганлар сони 177 104 кишини ташкил этди.
17:20 / 01.02.2026
1ְ–4 февраль куни кутилаётган об-ҳаво прогнози

1ְ–4 февраль куни кутилаётган об-ҳаво прогнози

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан бироз қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмал…
17:51 / 31.01.2026
Бухородаги икки қаватли уйда портлаш содир бўлди

Бухородаги икки қаватли уйда портлаш содир бўлди

Бухоро вилояти Қоракўл туманида 31 январь куни газ чақнаши содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.
11:43 / 31.01.2026
Тошкентда Gentra ёниб кетди

Тошкентда Gentra ёниб кетди

Тошкент шаҳар ФВБ ахборот хизмати кўра, ёнғин оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган.
11:51 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Маҳаллий нашрларга кўра, ҳодиса оқибатида 8 киши ҳалок бўлиб, 26 киши жароҳатланган.
16:59 / 01.02.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!