Испаниялик 22 ёшли теннисчи Карлос Алкарас Австралия очиқ чемпионати финалида сербиялик Новак Жокович устидан ғалаба қозониб, фаолияти давомида илк бор Australian Open чемпионига айланди. Мелбурнда бўлиб ўтган ҳал қилувчи учрашув 2:6, 6:2, 6:3, 7:5 ҳисобида Алкарас фойдасига якунланди.
Мазкур ғалаба Алкарас учун тарихий аҳамият касб этди. У эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида “Катта дубулға” туркумига кирувчи барча турнирларда ғолиб чиққан энг ёш теннисчига айланди. Бунга қадар “Катта дубулға” турнирларининг барчасида ғолиб чиққан энг ёш теннисчи рекорди Рафаэл Надалга (24 ёш) тегишли эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!