“Тошкент метрополитени” ДУК ахборот хизмати хабар қилишича, жорий йилнинг 1 февралидан 19 та метро бекатларидаги кассалар ёпилиши ҳамда кассалар ўрнига бир марталик ҚР-чипта берувчи инфокиоскалар ўрнатилиши белгиланган. Мазкур жараён Тошкент метрополитенида тўлов тизимида шаффофликни таъминлаш, кассалар олдида юзага келадиган тирбандликларнинг олдини олиш ҳамда йўловчиларга янада қулай ва тезкор хизмат кўрсатиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Тошкент метрополитенида электрон тўлов тизимлари босқичма-босқич кенгайтирилиб, ҳозирда йўловчилар учун:
- банк карталари орқали тўлов;
- транспорт карталари орқали тўлов;
- юзни таниб олиш (Фаcе ID);
- кафт орқали тўлов (Палм пай);
- мобил иловалар орқали тўлов каби 10 дан ортиқ замонавий ва қулай тўлов усулларидан фойдаланиш имкониятлари мавжуд.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!