$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

NASA олимлари “Бенну” астероидидан юборилган тош намуналарини ўрганишга киришди

11:01 / 28.09.2023

Америка космик агентлиги (NASA) олимлари “OSIRIS-Rex” зонди орқали етказилган “Бенну” астероидининг тош намуналари бўлган капсулани очишга муваффақ бўлишди. Тадқиқотчилар контейнернинг ташқи блокида қора чанг элементларини аниқладилар ва улар кейинги таҳлил учун лабораторияга юборилди.

Ушбу космик станция 2016 йилда “Бенну”га етиб бориш ва 2020 йилда астероиддан тош намуналарини йиғиш мақсадида ишга туширилган эди. Ичида муҳим материаллари бўлган капсула зонддан ажратилиб, 24 сентябрь куни АҚШ Мудофаа вазирлигининг Юта штатидаги полигонига қўнди. Кейин намуналар солинган контейнер Хьюстондаги Жонсон космик маркази лабораториясига олиб борилди.

Аризона университети раҳбарлигида “OSIRIS-Rex” миссия аппарати “OSIRIS-APEX” деб номланган ва Ерга яқин жойлашган яна бир астероид Апофисга жўнатилган. Текширувни ўтказиш орқали 2029 йилда янги мақсадга эришиш кўзда тутилган.

2020 йилда муҳандислар миссия “Бенну”нинг ғовакли юзасидан 250 граммга яқин намуналар тўплаганини тахмин қилишди. Реголитдан намуна олиш учун “OSIRIS-Rex” TAGSAM робот қўлидан фойдаланган. Бироқ тадқиқотчилар кейинги ойгача етказиб бериладиган материал миқдорини аниқлай олишмаган.

29 сентябргача тадқиқотчилар капсуланинг ташқи қисмидаги қора чангнинг таҳлил натижаларини олишади. Текширувчилар жамоаси вакилининг сўзларига кўра, “ҳақиқий хазина” TAGSAM ичида. Намуналар ўрганиб чиқилганидан сўнг, олимлар уларни бутун дунё бўйлаб тадқиқот гуруҳларига тақдим этиш учун ажратишади.

NASA келгуси ўн йилликларда “Бенну” материалларининг тахминан 70 фоизини таҳлил қилиш учун йўналтиради. Тадқиқотлар янги лаборатория технологиялари ва усулларига эга бўлган олимлар томонидан амалга оширилади. Агентлик 11 октябрь кунига қадар астероид намунасининг табиати ҳақида батафсил маълумот бериш учун матбуот анжумани ўтказишни режалаштирган.

Аввалроқ, “OSIRIS-Rex” зондининг “Бенну” астероидига қўниши ҳақидаги маълумотлар эълон қилинган эди. NASA’нинг маълум қилишича, агар у двигателларини ишга туширмаганида зонд астероид ландшафти томонидан ютиб юборилган бўлар эди. Олимларнинг қайд этишича, “Бенну” юзаси бир-бири билан бироз боғланган ва бўшашган структурани ташкил этувчи зарралардан иборат.

“Бенну” ўзининг “юмшоқ” табиатига қарамай, ҳозирда маълум бўлган энг хавфли астероидлардан бири ҳисобланади. Унинг Ер билан тўқнашуви эса қитъаларни ҳалокатга олиб келади.

Бироқ NASA маълумотига кўра, яқин 100 йил ичида “Бенну” билан тўқнашув эҳтимоли йўқ. Ягона тўқнашув 2175 йилдан 2199 йилгача бўлган даврда содир бўлиши мумкин.

 


Илм-фан


														
														Қозоғистон Шимолий Орол денгизи сатҳини 44 метргача кўтармоқчи

Қозоғистон Шимолий Орол денгизи сатҳини 44 метргача кўтармоқчи

Қозоғистон ҳукумати келгуси беш-олти йил ичида Шимолий Орол денгизидаги сув сатҳини 44 метргача кўтаришни режалаштирмоқда. Б…
15:18 / 08.10.2026

														
														Ford Nucleon: ядро реакторида юрадиган автомобиль нега яратилмай қолди?

Ford Nucleon: ядро реакторида юрадиган автомобиль нега яратилмай қолди?

1958 йилда АҚШнинг Ford компанияси бензин ўрнига атом энергиясидан фойдаланадиган автомобиль — Ford Nucleon концепциясини та…
09:27 / 07.10.2026

														
														Қозоғистонда Сунъий интеллект университети очилади

Қозоғистонда Сунъий интеллект университети очилади

Қозоғистонда 2026 йилда янги форматдаги технологик олийгоҳ – Сунъий интеллект университети очилади. Бу ҳақда кеча, 24 апрель…
16:53 / 25.04.2026

														
														NASA Ернинг янги суратларини эълон қилди

NASA Ернинг янги суратларини эълон қилди

Ойга сўнгги бошқариладиган миссия 1972 йил декабрь ойида Американинг "Аполлон-17" экспедицияси доирасида амалга оширилган эд…
14:18 / 04.04.2026

														
														Ҳайдовчиларни уйқудан огоҳлантирувчи ақлли кўзойнак яратилди

Ҳайдовчиларни уйқудан огоҳлантирувчи ақлли кўзойнак яратилди

“Ҳайдовчилар учун уйқуга қарши ақлли кўзойнак — AntiSleep Glasses” номли ЭҲМ учун яратилган дастур Адлия вазирлиги томонидан…
17:32 / 24.12.2025

														
														Кимё бўйича Нобел мукофоти ғолиблари аниқланди

Кимё бўйича Нобел мукофоти ғолиблари аниқланди

Кимё бўйича 2025 йилги Нобел мукофоти ғолиблари эълон қилинди.
18:32 / 08.10.2025

														
														Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти топширилди

Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти топширилди

2025-йилги Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти Мери Брункоw, Фред Рамсделл ва Шимон Сакагучига топширилди.
17:53 / 06.10.2025

														
														Тил сертификатига эга бўлмаган чет тили ўқитувчилари йил якунига қадар ишлайди

Тил сертификатига эга бўлмаган чет тили ўқитувчилари йил якунига қадар ишлайди

Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги барча тегишли бўлимларга ушбу топшириқлар етказилди
16:14 / 24.09.2025

														
														Энди супер контракт миқдорини ОТМ ректорлари белгилайди

Энди супер контракт миқдорини ОТМ ректорлари белгилайди

Мақсадли қабул асосида тавсия этилган абитуриентлар ушбу имтиёзда
10:53 / 23.09.2025

Бу ҳам қизиқ

Нью-Йорк уч қаватли бино қулаб тушди: икки киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди

Нью-Йорк уч қаватли бино қулаб тушди: икки киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди

11 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида уч қаватли турар жой биноси қулаб тушиши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, 17 …
10:14 / 12.11.2026
Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди
16:42 / 13.11.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 420 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан 77 309 нафа…
10:46 / 12.11.2026
Олти кишини Умрага юборишни ваъда қилиб, 6 900 доллар талаб қилган шахслар ушланди

Олти кишини Умрага юборишни ваъда қилиб, 6 900 доллар талаб қилган шахслар ушланди

Фарғона ва Андижон вилоятларида фуқароларни ноқонуний равишда Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан жами 6 900 АҚШ до…
10:12 / 12.11.2026
Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Роза (исми ўзгартирилган) 2009 йилда АҚШга боргач, моделлик агентлиги томонидан жинсий жиноятларда айбл…
10:18 / 12.11.2026
Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026
Ҳиндистонда 4 ёшли болани органларини сотиш мақсадида ўлдирганликда гумонланган қариндоши ушланди

Ҳиндистонда 4 ёшли болани органларини сотиш мақсадида ўлдирганликда гумонланган қариндоши ушланди

Ҳиндистоннинг Чхаттисгарх штатида 4 ёшли боланинг жасади маккажўхори даласи яқинидаги сув тўпланган чуқурликдан топилди. Уни…
15:30 / 10.11.2026
Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026
"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
11 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

11 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:21 / 10.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!