Бугун Бюрократияни бартараф этишга бағишланган халқаро форумда Президент Шавкат Мирзиёев давлат бошқарувини замон талабларига мос равишда янгилаш, ортиқча маъмурий тўсиқларни қисқартириш ва фуқаролар ҳамда бизнес учун қулай давлат хизматлари экотизимини яратишга қаратилган муҳим ташаббусларни илгари сурди.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек:
– сўнгги йилларда бюрократияни қисқартириш бўйича 9 та фармон ва қарор қабул қилинди, Давлат хизматлари марказлари, Ягона портал ва "Рақамли ҳукумат" тизимлари жорий қилиниши натижасида давлат хизматлари сони 444 тадан 1 040 тагача ошди, кўрсатилган хизматлар ҳажми 55 миллиондан ошди;
– 90 дан ортиқ проактив ва композит хизматлар жорий этилди, хусусан, туғилиш билан боғлиқ хизматларнинг ягона пакетда тақдим этилиши ҳар йили 1 миллион фуқаро учун қулайлик яратмоқда, ижтимоий нафақалар ва пенсия тайинлаш жараёни автоматлаштирилди;
– 30 турдаги хизмат реал вақтда тақдим этилди, жорий йилда 8 миллионга яқин хизмат автоматик тарзда кўрсатилмоқда, электрон ҳужжат айланмаси ҳисобига аҳолининг йилига 23 миллиард сўм маблағи тежалмоқда;
– бизнес учун шароитларни енгиллаштириш мақсадида 160 дан зиёд лицензия ва рухсатномалар бекор қилинди, 150 дан ортиқ рухсатнома электрон шаклда берилмоқда, 140 турдаги ҳужжат ва маълумот талаб қилиш бекор қилинди; “Бизнесни 15 дақиқада бошлаш” тамойили орқали тадбиркорликни онлайн рўйхатдан ўтказиш имконияти яратилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!