$
12179.87 UZS
8.26
148.52 UZS
-1.28
14079.93 UZS
-37.92
31° Кечаси 18°

Навоий аэропортида йўловчи ташиш ҳажми 2030 йилгача 150 минг нафарга етказилади

12:43 / 10.02.2026

2026 йил 9 февраль куни Президентнинг “Навоий халқаро аэропорти фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–50-сон қарори қабул қилинди. Ҳужжат Навоий халқаро аэропортини минтақавий транспорт-хабга айлантириш, халқаро юк ва йўловчи оқимини кенгайтириш ҳамда инвестициявий жозибадорликни оширишга қаратилган.

Қарорга мувофиқ, 2030 йилга қадар Навоий халқаро аэропортида амалга оширилаётган парвозлар сони 2,3 баробарга оширилиб, йилига 7 мингтага етказилади. Шу билан бирга, йўловчи ташиш ҳажми йилига 150 минг нафарга, юк ташиш ҳажми эса 45 минг тоннагача оширилиши режалаштирилган. Бу кўрсаткичлар аэропортнинг халқаро логистика занжиридаги ўрнини сезиларли даражада мустаҳкамлаши кутилмоқда.

2026 йилнинг ўзида БАА, Туркия ва Хитойдан почта-курьерлик ҳамда тижорат юкларини етказиб бериш бўйича авиақатновлар сони ҳафтасига 3 тага етказилади. Бу қарор электрон тижорат, экспресс логистика ва трансчегаравий савдони ривожлантириш учун муҳим инфратузилмавий асос яратади.

Транспорт вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси таклифларига асосан Навоий халқаро аэропорти ҳудудида илғор хорижий тажрибага таянган ҳолда эркин иқтисодий зона ва “порто франко” режимида фаолият юритувчи эркин божхона зонаси ташкил этилади. Ушбу зонада товарларни бож тўламасдан олиб кириш, сақлаш, қайта ишлаш, импорт-экспорт операциялари, логистика, трейдинг, консалтинг, молия-аудит ва бошқа хизмат турларини амалга оширишга рухсат берилади.

“Порто франко” эркин божхона зонаси ҳудудида хорижий ҳаво кемалари ва уларнинг агрегатларини таъмирлаш учун зарур авиатехника эҳтиёт қисмлари эркин алмаштирилади. Четдан келтириладиган эҳтиёт қисмлари учун миллий сертификатлар талаб этилмаслиги белгиланган. Шунингдек, маҳаллий авиакомпаниялар учун ҳам ушбу зонада таъмирлаш ишларини амалга ошириш имкониятлари яратилади.

Қарор билан Навоий халқаро аэропорти МЧЖга айрим турдаги авиаёнилғи, махсус техника ва эҳтиёт қисмларни давлат харидлари тизимисиз, таклиф сўрови асосида харид қилишга рухсат берилди. 2029 йил 1 январга қадар махсус техника ва эҳтиёт қисмлар импорти божхона божидан озод этилади. Шу билан бирга, аэропорт божхона постида халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини қайта ишлаш инфратузилмаси модернизация қилиниб, ўтказувчанлик қобилияти оширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий аэропорти “Uzbekistan Airports” таркибидан чиқарилиши ҳақида хабар берган эдик. Унга маҳаллий ва хорижий авиакомпаниялар билан йўловчи ва юк ташиш, транзит ҳамда техник қўнишлар бўйича мустақил музокаралар олиб бориш ҳамда шартномалар тузиш ҳуқуқи берилади.

 



														
														Швеция парламентида Ўзбекистоннинг диний бағрикенглик ва “Меҳр” операцияси тажрибаси юқори баҳоланди

Швеция парламентида Ўзбекистоннинг диний бағрикенглик ва “Меҳр” операцияси тажрибаси юқори баҳоланди

Жорий йилнинг 24­-25 март кунлари Швеция парламенти — Риксдагда “Ўзбекистонда диний бағрикенглик, экстремизмга қарши кураш в…
17:23 / 28.03.2026

														
														Чуст тумани солиқ инспекцияси ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Чуст тумани солиқ инспекцияси ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Терговга қадар текширув давомида мазкур ноқонуний ишга Чуст тумани солиқ инспекциясининг бош инспектори алоқадор эканлиги ан…
16:38 / 28.03.2026

														
														Швеция марказий масжидида Ўзбекистондаги янгиланишлар юқори баҳоланди

Швеция марказий масжидида Ўзбекистондаги янгиланишлар юқори баҳоланди

Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегатсияси ва Швеция …
15:44 / 28.03.2026

														
														КҲАЙда йўл таъмирлаш ишларининг иккинчи босқичи бошланди

КҲАЙда йўл таъмирлаш ишларининг иккинчи босқичи бошланди

Йўл инфратузилмасини модернизация қилиш ишларининг давоми сифатида, Кичик ҳалқа автомобиль йўлида фрезалаш, асфалтлаш ҳамда …
10:59 / 28.03.2026

														
														Ўзбекистон–Тожикистон ўртасида туристик ташрифлар ортмоқда

Ўзбекистон–Тожикистон ўртасида туристик ташрифлар ортмоқда

2026 йил январь–февраль ойларида Ўзбекистонга Тожикистондан жами 469 060 нафар фуқаро туристик мақсадларда ташриф буюрган.
16:48 / 27.03.2026

														
														Навоийда эр-хотин жанжалини нотўғри талқин қилган блогер жаримага тортилди

Навоийда эр-хотин жанжалини нотўғри талқин қилган блогер жаримага тортилди

Блогернинг мазкур хатти-ҳаракатлари устидан суд қарор қабул қилиб, унга нисбатан БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима тайинл…
16:38 / 27.03.2026

														
														“Медиа ҳафталик”: мамлакатимизда йилнинг энг йирик медиа лойиҳаси старт олмоқда

“Медиа ҳафталик”: мамлакатимизда йилнинг энг йирик медиа лойиҳаси старт олмоқда

Контент маркази томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда йўлга қўйилаётган мазкур лойиҳа бутун республикадан қарийб 12,…
16:26 / 27.03.2026

														
														28 март кунги об-ҳаво маълумоти

28 март кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
16:12 / 27.03.2026

														
														Тожикистон Президенти Бухородаги тарихий обидалар билан танишмоқда

Тожикистон Президенти Бухородаги тарихий обидалар билан танишмоқда

Мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турган Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси П…
15:08 / 27.03.2026

														
														1 апрелдан камералар орқали ҳам жарима балли ёзилади

1 апрелдан камералар орқали ҳам жарима балли ёзилади

2026 йил 1 апрелдан бошлаб йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима баллари нафақат ЙҲХ ходимлари томонидан, балки автомат…
14:27 / 27.03.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Бухорога борди

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Бухорога борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Тожикистон саммитининг иккинчи куни тадбирларида иштирок этиш …
13:58 / 27.03.2026
Швеция марказий масжидида Ўзбекистондаги янгиланишлар юқори баҳоланди

Швеция марказий масжидида Ўзбекистондаги янгиланишлар юқори баҳоланди

Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегатсияси ва Швеция …
15:44 / 28.03.2026
Ўзбекистон–Тожикистон ўртасида туристик ташрифлар ортмоқда

Ўзбекистон–Тожикистон ўртасида туристик ташрифлар ортмоқда

2026 йил январь–февраль ойларида Ўзбекистонга Тожикистондан жами 469 060 нафар фуқаро туристик мақсадларда ташриф буюрган.
16:48 / 27.03.2026
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон 10 та қўшма лойиҳани бошлаб бердилар

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон 10 та қўшма лойиҳани бошлаб бердилар

Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилишидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Респу…
17:48 / 26.03.2026
Якшанба куни Покистонда Саудия Арабистони, Туркия ва Миср ташқи ишлар вазирлари Яқин Шарқдаги уруш бўйича музокаралар ўтказади

Якшанба куни Покистонда Саудия Арабистони, Туркия ва Миср ташқи ишлар вазирлари Яқин Шарқдаги уруш бўйича музокаралар ўтказади

“Покистон Саудия Арабистони, Туркия ва Миср ташқи ишлар вазирларини якшанба куни давом этаётган яқин Шарқдаги уруш бўйича му…
17:53 / 28.03.2026
Тўрт кишини қасддан уриб юборган Tracker ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

Тўрт кишини қасддан уриб юборган Tracker ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 97-моддаси (қасддан одам ўлдиришга …
10:56 / 27.03.2026
Туркиялик актриса Эрчел гиёҳванд моддалар истеъмол қилмаганини айтди

Туркиялик актриса Эрчел гиёҳванд моддалар истеъмол қилмаганини айтди

Актриса 27 март куни Истанбул аэропортида қўлга олинган эди.
17:47 / 28.03.2026
Навоийда эр-хотин жанжалини нотўғри талқин қилган блогер жаримага тортилди

Навоийда эр-хотин жанжалини нотўғри талқин қилган блогер жаримага тортилди

Блогернинг мазкур хатти-ҳаракатлари устидан суд қарор қабул қилиб, унга нисбатан БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима тайинл…
16:38 / 27.03.2026
Трамп Ҳормуз бўғозини “Трамп бўғози” деб атади

Трамп Ҳормуз бўғозини “Трамп бўғози” деб атади

АҚШ Президенти Доналд Трамп “Келажак инвестициялари ташаббуси” тадбирида нутқ сўзлар экан, Ҳормуз бўғозини адашиб “Трамп бўғ…
09:43 / 28.03.2026
Чуст тумани солиқ инспекцияси ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Чуст тумани солиқ инспекцияси ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Терговга қадар текширув давомида мазкур ноқонуний ишга Чуст тумани солиқ инспекциясининг бош инспектори алоқадор эканлиги ан…
16:38 / 28.03.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!