Навоий вилоятида 4 нафар аёлни Россияга фоҳишалик учун сотиб юборишга уринган 32 ёшли аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида истиқомат қилувчи 32 ёшли аёл моддий-ижтимой аҳволи оғир бўлган 1978, 1989, 1994 йилларда туғилган самарқандлик аёлларни топиб, Россия давлатида иш борлигини, жўнаб кетиш харажатларини ўзи тўлиқ қоплашини айтиб, ишончига кирган. Бироқ, у россиялик Аня исмли қиз билан келишиб, ўз ватандошларини фаҳш мақсадларда сотиб, ҳар бири учун ваъда қилинган 400 рублни қўлга киритишни кўзлаган. Ходимларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида Тошкент халқаро аэропортида алдов қурбонига айланган аёллар тўхтатиб қолинган. Гумонланувчи эса далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!