Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 1,7 млрд АҚШ долларини ташкил этган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26,7 фоизга юқори демакдир.
Мазкур даврда Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ТОП-10 давлатлар (АҚШ долларида):
Россия – 325,8 млн;
Хитой – 178,1 млн;
Афғонистон – 136,7 млн;
Франция – 103,6 млн;
Туркия – 84,3 млн;
Қозоғистон – 81,6 млн;
Қирғиз Республикаси – 46,5 млн;
Тожикистон – 45,7 млн;
БАА – 41,4 млн;
АҚШ – 32,1 млн.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!