Навоий вилоятида бир неча кун давом этган “Медиа ҳафталик” лойиҳаси якунланди. Ҳафталик доирасида ташкил этилган Медиа форум миллий медиа соҳасида фаолият юритаётган ёшлар, блогерлар ва журналистлар учун янги тажриба ҳамда билим алмашиш майдонига айланди.
Форумда замонавий медиа маконини ривожлантириш, миллий ахборот майдонининг рақобатбардошлигини ошириш ва Ўзбекистон имижини халқаро майдонда мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир давомида Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамда “Алоқабанк” вакиллари иштирокида очиқ мулоқотлар ташкил этилиб, ёш контент-мейкер ва блогерларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги имкониятлар тақдим этилди
, креатив ёндашуви ва фаол иштироки билан ажралиб турган 12 нафар контент-мейкер махсус пластик карталар билан тақдирланди. 200 га яқин иштирокчига эса сертификатлар топширилди.
Таъкидланишича, “Медиа ҳафталик” турли қараш ва тажрибага эга медиа вакилларини бирлаштириб, миллий медиани янада сифатли ва замонавий босқичга олиб чиқишга хизмат қиладиган муҳим платформага айланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!