27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Тошкент шаҳрида йилнинг энг йирик медиа форуми бўлиб ўтди. Нуфузли анжуман мамлакатнинг турли ҳудудларидан журналистлар, блогерлар, вазирлик ва идоралар матбуот котиблари, медиа экспертлар ҳамда контент яратувчиларини бир майдонга жамлади.
Форум давомида замонавий медиа маконининг бугунги талаблари, миллий контент сифатини ошириш, ахборот билан ишлашнинг янги ёндашувлари ҳамда соҳанинг истиқболдаги ривожланиш йўналишлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов сўзга чиқиб, мамлакатда медиа соҳасини изчил ривожлантириш, профессионал журналистикани қўллаб-қувватлаш ва рақобатбардош миллий контент яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлади.
Шунингдек, форум доирасида жорий йилнинг 30 мартидан 26 июнига қадар республика бўйлаб илк бор ташкил этилган «Медиа ҳафталик» лойиҳаси якунлари сарҳисоб қилиниб, энг фаол иштирокчилар тақдирланди.
Медиа форум профессионал мулоқот, тажриба алмашиш ва янги ғоялар майдонига айланиб, мамлакат медиа ҳамжамиятини яна бир бор ягона мақсад — сифатли, ишончли ва замонавий контент яратиш йўлида бирлаштирди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!