Бухородаги Нодир Девонбеги мадрасаси олдига онлайн қимор ўйинларига оид реклама баннери ўрнатилгани юзасидан расмий муносабат билдирилди.
Мазкур тарихий объект Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сон қарорига мувофиқ давлат муҳофазасига олинган ҳамда ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудуд таркибига киради.
Қайд этилишича, маданий мерос объектлари ҳудудида ҳар қандай реклама ёки оммавий тадбирлар фақат тегишли тартибда Маданий мерос агентлиги рухсати билан амалга оширилиши керак. Ушбу ҳолатда эса белгиланган талаблар бузилгани аниқланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!