Наманган вилоятида қалбаки валюта савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда божхона идоралари ҳамкорлигида Чуст туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида жиноят фош этилган.
Маълум бўлишича, Янги Наманган туманида яшовчи 1984 йилда туғилган шахс ҳамда Чуст туманида истиқомат қилувчи, 1980 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаро ўзаро тил бириктириб, хориждан олиб келинган 10 минг АҚШ доллар миқдоридаги қалбаки пулларни 7,5 минг долларга сотган вақтида қўлга олинган.
Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!