Тошкентда Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган “EU–Tabassum” лойиҳасининг икки йиллик якунлари сарҳисоб қилинди. “Media Ayvon–2026” форуми доирасида лойиҳа натижалари ва медиа соҳасидаги ўзгаришлар муҳокама қилинди.
Лойиҳа DW Akademie ва Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази ҳамкорлигида амалга оширилиб, хотин-қизлар ва ёшлар овозини кучайтиришга қаратилди.
Икки йил ичида 150 га яқин журналист ўқитилди, 300 дан ортиқ иштирокчи медиа клубларда бирлаштирилди ҳамда 650 дан ортиқ медиа маҳсулот яратилди.
Шунингдек, EduSmile.uz платформаси ишга туширилиб, журналистлар учун янги имкониятлар яратилди.
“EU–Tabassum” лойиҳаси Ўзбекистонда очиқ ва замонавий медиа муҳитини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!