Nokia раҳбари Пекка Лундмаркнинг фикрича, 2030 йилга бориб смартфонлар янги қурилмалар – эҳтимол ақлли кўзойнаклар ёки тери ости чиплари билан алмаштирилади.
Жаҳон иқтисодий форумида сўзга чиққан Лундмаркнинг таъкидлашича, 6G мобил стандарти тижорат бозорига тахминан 2030 йилда кириб боради ва бу вақтга келиб замонавий смартфонлар даври тугайди.
Лундмаркнинг сўзларига кўра, кўплаб янги алоқа мосламалари тўғридан-тўғри инсон танасига ўрнатилади.
Шунингдек , катта эҳтимол билан 6G пайдо бўлган пайтда смартфонлар ниҳоят ўз ўрнини AR ва VR аксессуарларига, кейин эса кибертехнологияларга бўшатади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!