Интерпол каналлари орқали халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик Грузиядан экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Интерпол каналлари орқали Ўзбекистон Жиноят кодексининг 118-моддаси 2-қисмида назарда тутилган номусга тегиш жиноятини содир этганлиги учун қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси мамлакатга экстрадиция қилинган.
Қидирувдаги шахс Грузия ҳудудида бўлган ва халқаро қидирув доирасида қўлга олинган.
Экстрадиция Ўзбекистон ва Грузия Интерпол ходимларининг мувофиқлаштирилган ўзаро ҳамкорлиги ва қўшма тезкор-қидирув тадбирлари натижасида амалга оширилган.
Бу сўнгги икки ой ичида бу Грузия томонидан қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароларининг учинчи марта экстрадиция қилинишидир.
Экстрадиция қилинган шахс Ўзбекистон Интерпол ходимлари ҳамроҳлигида Ўзбекистон ҳудудига олиб келиниб, кейинги процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакилларига топширилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!