Жанубий Кореядаги ёнғинда ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлгани ўз тасдиғини топмади. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги хабар берди.
Чунгчонгпук-до провинциясидаги маиший гигиена маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи заводда ёнғин содир бўлгани, ўт қўшни ишлаб чиқариш корхоналарига ҳам тарқалгани ҳақида хабар берилганди.
Ёнғин содир бўлган пайтда заводда ишлаётган 83 нафар ходимдан 81 нафари эвакуация қилинган. Бироқ непаллик ва ўзбекистонлик 2 ходим бедарак йўқолган, дея тахмин қилинган, аммо ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжуд эмас. Дипломатлар воқеа жойига бориб, вазиятни ўрганганида ҳалок бўлган шахс 60 ёшли қозоғистонлик экани аниқланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!