“Тошкент вилояти телерадиоканалини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори билан вилоят телерадиоканали – “Nurafshon TV” ташкил этилади.
Қарорда телеканал Тошкент вилоятида ислоҳотларни амалга оширишга тўсиқ бўлаётган омилларни кенг жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқиши ҳамда жамоатчилик назоратини ўрнатиши белгиланмоқда.
Шунингдек, қарор билан МТРК ва “Nurafshon TV”ни технологик жиҳозлаш учун олиб кириладиган мультимедиа, радиотелевизион ускуналар, материаллар, дастурий таъминот ва эҳтиёт қисмлар 2024 йил 1 январгача божхона божидан озод қилинди.
Маълумот учун, айни вақтда Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти телерадиоканали учун комплекс бино қуришга 1,3 гектар ер майдони ажратилган ва қурилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишлари амалга оширилиб, лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!