$
11838.92 UZS
-64.23
₽
147.05 UZS
0.3
€
13248.94 UZS
-80.21
31° Кечаси 18°

Ортиқча вазн кўркамлик эмас!

21:03 / 27.08.2025

ЖССТ таҳлилига кўра, дунё бўйича ҳар саккиз кишидан бири семизликдан азият чекади. Қолаверса, 18 ёш ва ундан катта аҳоли орасида 2,5 миллиард одам ортиқча вазнга эга.

Бу эса кўплаб касалликларни келтириб чиқарувчи омилдир. Танада ортиқча ёғ тўпланиши, айниқса, юрак фаолияти учун жуда зарарли.

“Ҳар бир ҳужайра учун кислород ва озуқа зарур. Шунинг ҳисобидан организмда қон айланиши яхшиланади. Юрак меъёрида уриб, тана бўйлаб етарли миқдорда қон ҳайдайди” - дейди Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази маслаҳат поликлиникаси мудири Ойбек Ўринов.

Бундай вазиятда доимий зўриқиш юрак мушакларини толиқтиради. Оқибатда унинг ҳажми катталашади. Кўпинча “асосий насос” вазифасини ўтовчи чап қоринча азият чекади ва унинг гипертрофияси бошланади.

Одатда, қоринча кенгайиши бирдан нохуш аломатларга олиб келмаса-да, вақт ўтиши билан у қонни самарали ҳайдаш қобилиятини йўқотади. Натижада юрак етишмовчилиги хавфи ортади.

Ушбу аъзо атрофида ва ичида ҳосил бўлган ёғ ўзидан миокард яллиғланишига олиб келувчи моддалар ажратади. Оқибатда аритмия(юракнинг қисқариш ритмининг бузилиши) эҳтимоли юзага келади.

Шунингдек, ёғ тўқималари қон томирларини торайтириш ва организмда натрий сақлаш хусусиятига эга моддаларни ишлаб чиқаради. Бу эса қон босимини ошириб, гипертензия ривожланишига туртки бўлади.

Бундан ташқари, семириб кетган одамларда кўпинча холестерин ва триглицерид миқдори кўпайиб, артерияларнинг ички деворларида тиқинлар ҳосил қилади, қон томирларини торайтиради.

Қолаверса, семизлик натижасида юракда кислород етишмаслиги(ишемия) юзага келади. Бу ҳолат инфаркт, стенокардия ва бошқа жиддий хасталикларга олиб келиши мумкин.

Яна бир факт шуки, семиз одамларда инсулинга нисбатан сезгирлик камаяди. Мазкур ҳолат қандли диабетнинг 2-тури пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Бу эса юрак-қон томир касалликларининг ривожланишини тезлаштиради.

Шуни унутмаслик керакки, тана вазнининг, ҳатто, 5-10 фоизга камайиши ҳам юрак-қон томир тизимидаги зўриқишни сезиларли даражада пасайтиради ва саломатликни яхшилайди.

Чунки семизлик — фақат эстетик муаммо эмас. У юрак ва бутун қон айланиш тизими учун жиддий хавф манбаидир. Вазнни назорат қилиш, соғлом овқатланиш ва жисмоний фаоллик бундай хасталикларнинг олдини олишда муҳим роль ўйнайди.


саломатлик


														
														Солярийга мунтазам қатнаган 30 ёшли аёл меланома сабаб вафот этди

Солярийга мунтазам қатнаган 30 ёшли аёл меланома сабаб вафот этди

Англиянинг Манчестер шаҳрида яшаган 30 ёшли Челси Тантум тери саратонининг хавфли тури — меланомадан вафот этди. У 15 ёшидан…
09:58 / 16.10.2026

														
														Семизлик 2024 йилда 3,7 млн кишининг ўлимига сабаб бўлган

Семизлик 2024 йилда 3,7 млн кишининг ўлимига сабаб бўлган

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, 2024 йилда дунё бўйича семизлик 3,7 млн кишининг ўлимига сабаб б…
10:05 / 08.10.2026

														
														Вабодан вафот этгани айтилган аёлнинг расмий ташхиси маълум қилинди

Вабодан вафот этгани айтилган аёлнинг расмий ташхиси маълум қилинди

Россиянинг Иркутск вилоятида вабо юқтиргани гумон қилинган 27 ёшли аёл пневмониядан вафот этгани маълум қилинди. Роспотребна…
10:15 / 05.10.2026

														
														Москвадаги аэропорт ҳожатхонасидан аёл ва чақалоқ жасади топилди

Москвадаги аэропорт ҳожатхонасидан аёл ва чақалоқ жасади топилди

2-октабр куни Москва яқинидаги Шереметево аэропортининг учиб келиш зонасидаги ҳожатхонадан аёл ва янги туғилган чақалоқ жаса…
14:55 / 03.10.2026

														
														Иркутскдаги хавфли юқумли касаллик ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Иркутскдаги хавфли юқумли касаллик ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқлар ва айрим ахборот манбаларида Россиянинг Иркутск вилоятида ўта хавфли юқумли касалликка гумон қилинган ҳол…
09:45 / 03.10.2026

														
														Исроилда хантавирус билан касалланишнинг илк ҳолати аниқланди

Исроилда хантавирус билан касалланишнинг илк ҳолати аниқланди

Исроилда хантавирус билан касалланишнинг биринчи ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар берди.
10:12 / 08.05.2026

														
														“Цикада” штамми: хавотирга ўрин йўқ

“Цикада” штамми: хавотирга ўрин йўқ

Сўнгги пайтларда COVID-19’нинг “Цикада” (BA.3.2) штамми ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
10:35 / 17.04.2026

														
														Ҳиндистонда йўтал сироплари вақтинча тақиқланди

Ҳиндистонда йўтал сироплари вақтинча тақиқланди

Расмийлар вафот этган болаларнинг уйидан топилган сиропларни вақтинча сотишни тўхтатди.
20:42 / 03.10.2025

														
														Ўзбекистондаги соҳасида ислоҳотлари омон“The Lancet”да эътироф этилди

Ўзбекистондаги соҳасида ислоҳотлари омон“The Lancet”да эътироф этилди

Тошкентдаги халқаро академик марказ — минтақавий инновацион марказга айланмоқда;
17:09 / 26.09.2025

														
														Пискент ва Бўка туманларида боғча тарбияланувчилари заҳарланди

Пискент ва Бўка туманларида боғча тарбияланувчилари заҳарланди

Ҳозирда беморлардан олинган таҳлиллар ва озиқ-овқат намуналари лабораторияда текширилмоқда. Расмий хулосалар чиққач, қўшимча…
10:08 / 25.09.2025

Бу ҳам қизиқ

"Замин" фонди Васийлик кенгаши раиси саммит меҳмонлари билан биргаликда марказий қаҳрамони Бола бўлган кўргазмани томоша қилдилар.

"Замин" фонди Васийлик кенгаши раиси саммит меҳмонлари билан биргаликда марказий қаҳрамони Бола бўлган кўргазмани томоша қилдилар.

Кўргазмада ташриф буюрувчиларга боланинг дунёга келишидан анча олдин — бўлажак онага ғамхўрлик қилишдан бошланиб, хавфсиз ту…
15:45 / 23.10.2026
23 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

23 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
16:50 / 22.10.2026
Айрим хизматларда ҳужжатларнинг электрон шакли қабул қилинади

Айрим хизматларда ҳужжатларнинг электрон шакли қабул қилинади

Ўзбекистонда фуқаролар айрим хизматлардан фойдаланишда ҳужжатларнинг қоғоз нусхасини тақдим этмасдан, уларнинг электрон шакл…
23:52 / 22.10.2026
Газ таъминотидаги қонунбузилишлар: республика бўйлаб ўтказилган рейдлар натижаси

Газ таъминотидаги қонунбузилишлар: республика бўйлаб ўтказилган рейдлар натижаси

Жорий куз-қиш мавсумида мамлакатимизда табиий газ тармоқларига уланмаган ҳудудлар аҳолисини суюлтирилган газ билан узлуксиз …
09:39 / 24.10.2026
Таълим вазирига ходимларни суҳбат асосида ишга олиш ваколати берилди.

Таълим вазирига ходимларни суҳбат асосида ишга олиш ваколати берилди.

Президент қарори билан, таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимовга истисно ваколат берилди: у 2027 йил 1 февралгача вазирл…
15:38 / 21.10.2026
Ўзбек алифбосидаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади

Ўзбек алифбосидаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолад…
15:06 / 21.10.2026
Саида Мирзиёева Ашхободдаги “ОНА. Она табиат” кўргазмасида иштирок этди

Саида Мирзиёева Ашхободдаги “ОНА. Она табиат” кўргазмасида иштирок этди

Ашхободда ташкил этилган “ОНА. Она табиат” кўргазмаси менда жуда илиқ таассурот қолдирди.
09:19 / 22.10.2026
22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:57 / 22.10.2026
60 минг кишилик Хитой қўшинига қарши турган шаҳар қандай вайрон бўлди?

60 минг кишилик Хитой қўшинига қарши турган шаҳар қандай вайрон бўлди?

Наманган вилоятида жойлашган қадимий Ахсикент шаҳри 1620 йилда кучли зилзила оқибатида вайрон бўлган. Қадимда Фарғона водийс…
10:54 / 23.10.2026
АҚШ Мексика чегарасида мигрантларга қарши иссиқлик қуролини синаши мумкин

АҚШ Мексика чегарасида мигрантларга қарши иссиқлик қуролини синаши мумкин

АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) Миллий хавфсизлик вазирлигига Мексика чегарасида қўлланиши мумкин бўлган иссиқлик нури қуро…
23:56 / 22.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!