Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидовнинг маълум қилишича, жорий йилнинг биринчи ярмида маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 7 минг 420 иш кўриб чиқилган.
Натижада 3 мингдан зиёд фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланган. Ҳисобот даврида маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги 4 мингга яқин иш кўриб чиқилган.
Хусусан, ҳоким қарорини ҳақиқий эмас, деб топиш билан боғлиқ кўриб тамомланган ишлар сони 1 минг 397 тани ташкил қилиб, шундан жисмоний ва юридик шахсларнинг 481 аризаси қаноатлантирилган. Вилоят ва унга тенглаштирилган маъмурий судлар томонидан апелляция тартибида 1 минг 701 иш кўриб чиқилган.
Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 209 та қарор бекор қилиниб, 8 та қарор ўзгартирилган. Кассация тартибида 584 та иш кўриб чиқилган. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 47 та қарор бекор қилиниб, 3 та қарор ўзгартирилган. Тафтиш тартибида 986 та иш кўриб чиқилган. Қуйи инстанция судлари томонидан чиқарилган 65 та қарор бекор қилиниб, 3 та қарор ўзгартирилган.
Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида мингдан зиёд шикоят ва протест ўрганиб чиқилиб, шундан 179 таси иш материаллари асосида кўриб чиқилган. Натижада қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорларнинг 34 таси бекор қилинган.ган 7 минг 420 иш кўриб чиқилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!