$
12048.04 UZS
-51.14
153.28 UZS
-0.54
14062.47 UZS
-71.79
31° Кечаси 18°

Охирги икки йилда Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун 2 триллион 800 миллиард сўм йўналтирилган

22:45 / 08.08.2025

Давлат раҳбарига Тошкент шаҳрида энергетика тизимининг барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари бўйича ахборот берилди.

Пойтахтда аҳоли сони ҳам, бунёдкорлик кўлами ҳам ошиб бормоқда. Бир йил ичида 12 мингта янги қувват, савдо ва сервис мажмуалари ишга тушди. Одамларнинг турмуш тарзи яхшиланиб, маиший техникалардан фойдаланиш кўпайяпти.

Буларнинг барчаси энергияга талабни оширади. Шуни ҳисобга олиб, охирги икки йилда Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун 2 триллион 800 миллиард сўм йўналтирилган. 36 та подстанция, 665 та трансформатор, 2 минг километрдан зиёд тармоқ янгиланган.

Лекин ҳали қилинадиган ишлар кўп. 46 та подстанция ва 207 та трансформатор ортиқча юклама билан ишлаяпти. Йил бошидан бери пойтахтда электр истеъмолчилари яна 40 мингтага кўпайган, талаб 6 фоиз ўсган.

Шу билан бирга, илгари ёздаги жазирама кунлар давомийлиги бир ҳафтадан ошмаган бўлса, бу йил 20 кунгача чўзилган. Оқибатда июль ойида Тошкент шаҳрида истеъмол миқдори 900 миллион киловатт-соатдан ошган.

Бу омиллар модернизация жараёнларини изчил давом эттиришни талаб қилади. Тақдимотда энергетика вазири пойтахтдаги ҳар бир туман ва маҳаллалар кесимида режаларни баён қилди.

Унга кўра, бу йил биринчи босқичда 374 километр тармоқ, 11 та подстанция, 62 та трансформаторни янгилаш кўзда тутилган. Келаси йил яна 788 километр тармоқ, 35 та подстанция ва 145 та трансформатор модернизация қилинади. Жумладан, маҳаллалардаги трансформатор ва тармоқлар таъмирланиб, янгилари ўрнатилади.

Президент куз-қиш мавсумига оз фурсат қолганига эътибор қаратиб, бу йилги режани 1 ноябргача якунлаш зарурлигини таъкидлади.

Сўнгги йилларда барча ҳудудларда генерация кўпайтириб борилмоқда. Шу билан бирга, саноат корхоналарини муқобил энергия тизимига ўтказиш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, 2027 йилгача йирик корхоналар ва туризм масканларида 752 мегаваттли қуёш станцияси ҳамда 812 мегаваттли сақлаш қувватларини ташкил этиш режалаштирилган.

Мутасаддилар атом энергетикаси йўналишидаги ишлар ҳақида ҳам ахборот берди.

Маълумки, юртимизда кичик қувватли атом электр станцияси қуриш бўйича иш олиб борилмоқда. Бўлажак станциянинг ҳар бир босқичи – лойиҳалаштиришдан то битгунга қадар Халқаро атом энергияси агентлигининг қатъий назорати остида бўлади, энг илғор хавфсизлик талаблари татбиқ этилади.

Президент режадаги иншоотларни сифат ва муддатга амал қилган ҳолда ишга тушириб, барқарор энергия қувватларини яратиш бўйича кўрсатмалар берди. Вазирлар Маҳкамасига энергия самарадорликни ошириш масаласини ҳар ҳафта муҳокама қилиб бориш топширилди.



														
														Хавфсизлик камари тақишни чекловчи касалликлар рўйхати тасдиқланди

Хавфсизлик камари тақишни чекловчи касалликлар рўйхати тасдиқланди

“Саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган касалликлар” рўйхати Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
17:30 / 14.01.2026

														
														Ўзбекистонда пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси учун жарималар оширилади

Ўзбекистонда пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси учун жарималар оширилади

Ўзбекистонда пиротехника буюмларининг ноқонуний савдосига қарши чоралар кучайтирилмоқда. Янги қонунга кўра, бундай ҳуқуқбуза…
16:44 / 14.01.2026

														
														Совуқ антисиклон таъсирида ҳаво ифлосланиши кучайиши мумкин – “Ўзгидромет”

Совуқ антисиклон таъсирида ҳаво ифлосланиши кучайиши мумкин – “Ўзгидромет”

Ўзбекистон ҳудудига совуқ антисиклон босқичма-босқич кириб келиши кутилмоқда. Ушбу жараён даврида атмосферада ҳаво алмашинув…
15:30 / 14.01.2026

														
														15 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

15 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади, 10-12 м…
15:19 / 14.01.2026

														
														Ўзбекистонликлар қайси суғурта туридан кўпроқ фойдаланмоқда?

Ўзбекистонликлар қайси суғурта туридан кўпроқ фойдаланмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида суғурта хизматлари ҳажми 10,9 трлн сўмни…
14:42 / 14.01.2026

														
														Эртага Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғиши мумкин

Эртага Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғиши мумкин

“Ўзгидромет” 15 январь, пайшанба куни учун прогнозида қайси ҳудудларда ёмғир, қор кутилаётганини маълум қилди.
12:31 / 14.01.2026

														
														Ўзбекистонда муддатли тўлов хизматлари алоҳида қонун билан тартибга солинади

Ўзбекистонда муддатли тўлов хизматлари алоҳида қонун билан тартибга солинади

Регулятор муддатли тўлов хизматларини қарз олувчиларнинг қарз юкламасини ҳисоблашга ва белгиланган лимитларга риоя қилишга м…
11:55 / 14.01.2026

														
														Эрондаги намойишларда ўзбекистонликлар жабрланмаган — ТИВ

Эрондаги намойишларда ўзбекистонликлар жабрланмаган — ТИВ

Бурхонов, шунингдек, Эронда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан митинг ва намойишларда иштирок этмасликни, одамлар кўп тўп…
10:33 / 14.01.2026

														
														Тошкентдаги “дом”да ёнғин чиқди

Тошкентдаги “дом”да ёнғин чиқди

Пойтахт ФВБ хабарига кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган.
10:11 / 14.01.2026

														
														Боғча боласи яна калтакланди

Боғча боласи яна калтакланди

Тошкент вилоятида боғча опа ёш болани катаклади.
17:30 / 13.01.2026

Бу ҳам қизиқ

Тошкентдаги “дом”да ёнғин чиқди

Тошкентдаги “дом”да ёнғин чиқди

Пойтахт ФВБ хабарига кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган.
10:11 / 14.01.2026
14 январь кунги об-ҳаво маълумоти

14 январь кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
16:23 / 13.01.2026
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ёшлар учун янги имкониятлар ва имтиёзлар жорий этилади

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ёшлар учун янги имкониятлар ва имтиёзлар жорий этилади

Энди Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётганларга ҳарбий қисмнинг олий таълим муассасасига кириш учун имтиҳон топшири…
17:13 / 13.01.2026
BBC Трампнинг 10 млрд долларлик туҳмат даъвосини бекор қилишни сўрамоқда

BBC Трампнинг 10 млрд долларлик туҳмат даъвосини бекор қилишни сўрамоқда

Британиянинг BBC телерадиокомпанияси АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан қўзғатилган 10 миллиард долларлик туҳмат даъвосин…
17:42 / 14.01.2026
АҚШ Эрон билан савдо қиладиган барча мамлакатларга 25 фоизлик божлар жорий қилади

АҚШ Эрон билан савдо қиладиган барча мамлакатларга 25 фоизлик божлар жорий қилади

АҚШ президенти Доналд Трамп бу ҳақда 12 январь кечқурун Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
11:21 / 13.01.2026
Тошкентда Porsche, Lacetti ва Spark иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда Porsche, Lacetti ва Spark иштирокида ЙТҲ содир бўлди

ЙТҲ натижасида Porsche русумли автомашинасининг ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
10:08 / 13.01.2026
Гренландия АҚШга тегишли бўлмайди — Йенс-Фредерик Нильсен

Гренландия АҚШга тегишли бўлмайди — Йенс-Фредерик Нильсен

Гренландия бош вазири мамлакатнинг қатъий позициясини билдирди.
09:35 / 14.01.2026
Самарқанд тумани ҳудудий бирлик сифатида тугатилади

Самарқанд тумани ҳудудий бирлик сифатида тугатилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 12 январь куни Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси йиғилиши бўлиб ўтди.
09:08 / 13.01.2026
АҚШ нодир ер элементлари бўйича Хитойга қарамликни қисқартириш масаласини кўриб чиқди

АҚШ нодир ер элементлари бўйича Хитойга қарамликни қисқартириш масаласини кўриб чиқди

Шунингдек мақолада, Бессент учрашувда иштирокчиларни Хитойга боғлиқликни қисқартириш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиришга ч…
15:43 / 13.01.2026
Боғча боласи яна калтакланди

Боғча боласи яна калтакланди

Тошкент вилоятида боғча опа ёш болани катаклади.
17:30 / 13.01.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!