$
11795.00 UZS
-18.09
135.80 UZS
0.19
13698.71 UZS
21.51
31° Кечаси 18°

Самарқанд тумани ҳудудий бирлик сифатида тугатилади

09:08 / 13.01.2026

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 12 январь куни Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманини тугатиш, Оқдарё, Паст Дарғом, Тойлоқ туманлари ва Самарқанд шаҳри чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси кўриб чиқилди.

Қарор лойиҳаси Самарқандни “миллионли шаҳар”га айлантириш, замонавий архитектура ечимларига эга турар жой ва нотурар биноларни барпо этиш, аҳолининг уй-жойга бўлган талабини тўлиқ қондириш ҳамда ҳудудларни инфратузилма билан таъминлаш орқали муносиб яшаш шароитларини яратишга қаратилган. Шу мақсадда Самарқанд тумани алоҳида маъмурий-ҳудудий бирлик сифатида тугатилиши кўзда тутилмоқда.

Фракция аъзоси Диёр Ҳусановнинг таъкидлашича, чегаралар ўзгартирилиши натижасида Самарқанд шаҳри ҳудуди 11,8 минг гектардан 28,9 минг гектаргача кенгаяди. Бу эса янги инвестиция ва қурилиш лойиҳалари учун кенг имкониятлар яратиб, туристик лойиҳалар, ўйин майдонлари, аквапарклар, ҳаво шарлари, истироҳат боғлари каби кўнгилочар ва дам олиш масканларини барпо этиш, шунингдек, яшил ҳудудлар, хизмат кўрсатиш объектлари ҳамда логистика марказлари қурилишига замин бўлади.

Шунингдек, ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди. Асосий электорати тадбиркорлардан иборат фракция аъзолари ушбу ҳужжатга алоҳида эътибор қаратди.

Ушбу қонун лойиҳаси қимматбаҳо металлар ва тошлар, шунингдек, улардан тайёрланган заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасини камайтиришга қаратилгани қайд этилди. Муҳокамалар давомида депутатлар ҳуқуқий асослар, ижро механизмлари ҳамда коррупсиявий омилларни бартараф этиш масалалари юзасидан фикр билдирди.

Айрим депутатлар қонунчилик ҳужжатлари ўртасидаги хронологик номутаносиблик ва унинг тадбиркорлар фаолиятига таъсирига ҳам эътибор қаратди. Мунозаралар якунида қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил январь ойида ҳам Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиққан. Мажлисда қарор лойиҳаси тегишли маҳалла фуқаролар йиғинлари, халқ депутатлари Самарқанд шаҳар, Самарқанд ва Оқдарё туманлари ҳамда вилоят Кенгашларида муҳокама қилиниб, чегараларнинг картографик чизмаси ва чегаралар чизиғининг таснифи маъқуллангани қайд этилган.

Шунингдек, қарор лойиҳасида ҳудуднинг чегараларини ўзгартириш ва унда белгиланган вазифаларни тизимли амалга ошириш мақсадида Ҳукуматга комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш вазифаси юклатилган. Ҳудудда 112 км ички йўллар, пиёдалар ва велосипед йўлаклари, 6 км ер усти метро йўли, 2 та катта кўприк ҳамда 7,2 км ички коммуникация учун тоннель, 180 км ирригация қувури ҳамда 14 км канал ва кўплаб суғориш иншоотлари қурилиши режалаштирилган.

 

 



														
														Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган 20 та олийгоҳ аниқланди

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган 20 та олийгоҳ аниқланди

Ўзбекистонда “Битирувчилар сифати индекси” натижаларига кўра, энг юқори кўрсаткич қайд этган 20 та олий таълим муассасаси рў…
13:01 / 06.09.2026

														
														Тошкентда мактаб автобусларига эҳтиёж ўрганилмоқда

Тошкентда мактаб автобусларига эҳтиёж ўрганилмоқда

Тошкент шаҳрида ўқувчиларнинг мактабга қандай қатнаши ва мактаб автобусларига эҳтиёж мавжудлиги ўрганилмоқда. Бу ҳақда Йўл ҳ…
12:51 / 06.09.2026

														
														16 ёшга тўлмаганлар ҳомиладорлиги ҳақида хабар бермаганлар жаримага тортилиши мумкин

16 ёшга тўлмаганлар ҳомиладорлиги ҳақида хабар бермаганлар жаримага тортилиши мумкин

Ўзбекистонда эрта никоҳ, 16 ёшга тўлмаганларнинг ҳомиладорлиги ва туғиши билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида тегишли органларга хаб…
10:57 / 06.09.2026

														
														“Толибон” соқол калта олингани сабаб 12 та сартарошхонани ёпди

“Толибон” соқол калта олингани сабаб 12 та сартарошхонани ёпди

Афғонистоннинг Зобул вилояти Қалат шаҳрида “Толибон” бир ҳафта давомида 12 та сартарошхонани ёпди. Бунга сартарошхоналарда ҳ…
09:39 / 06.09.2026

														
														Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Сербияда бўлади

Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Сербияда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сербия Республикаси Президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан 7-8 с…
15:25 / 05.09.2026

														
														Ҳисоб палатасига янги раис тайинланди

Ҳисоб палатасига янги раис тайинланди

Бугун, 5 сентябрь куни Алишер Баҳодирович Самадов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди.
10:29 / 05.09.2026

														
														Фарғонадаги ертўладаги «акула» аслида Сиам соми бўлиб чиқди

Фарғонадаги ертўладаги «акула» аслида Сиам соми бўлиб чиқди

Фарғонадаги кўп қаватли уй ертўласида боқилаётгани айтилган «акула» аслида акула эмас, Сиам соми экани маълум бўлди.
10:21 / 05.09.2026

														
														Дунёда озиқ-овқат нархлари 2022 йил охиридан бери энг юқори даражага чиқди

Дунёда озиқ-овқат нархлари 2022 йил охиридан бери энг юқори даражага чиқди

Дунёда озиқ-овқат нархлари яна ошмоқда. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, 2026 йил август…
10:17 / 05.09.2026

														
														Уюшма 35 та «Маҳорат мактаби»ни ташкил этди

Уюшма 35 та «Маҳорат мактаби»ни ташкил этди

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ташаббуси асосид…
10:07 / 05.09.2026

														
														Президентимиз янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Президентимиз янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги янги Замонавий санъат марказига ташриф буюриб, бу ерда яратилган шароитлар билан…
17:56 / 04.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Глинка кўчасидаги портлаш сабаби маълум бўлди

Глинка кўчасидаги портлаш сабаби маълум бўлди

Тошкент шаҳрининг Глинка кўчасида юз берган аварияга ерости газ қувуридан сизиб чиққан газ сабаб бўлгани аниқланди. Бу ҳақда…
14:01 / 04.09.2026
Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Сербияда бўлади

Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Сербияда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сербия Республикаси Президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан 7-8 с…
15:25 / 05.09.2026
4 сентябрь куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

4 сентябрь куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

Тошкент вилояти, Андижон, Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилади.
17:26 / 03.09.2026
YIHS Россияга қарши қарийб 900 та ишни ёпди.

YIHS Россияга қарши қарийб 900 та ишни ёпди.

Европа инсон ҳуқуқлари суди (ЕИҲС) ресурслар етишмаслиги сабаб Россияга қарши берилган 879 та индивидуал шикоятни кўриб чиқи…
16:53 / 04.09.2026
АҚШ суди Трампнинг туғилиш орқали фуқароликни чеклаш ҳақидаги қарорини тўхтатди

АҚШ суди Трампнинг туғилиш орқали фуқароликни чеклаш ҳақидаги қарорини тўхтатди

АҚШ федерал судяси Доналд Трамп маъмуриятининг туғилиш орқали фуқаролик олиш ҳуқуқини чеклашга қаратилган янги фармони ижрос…
09:36 / 04.09.2026
Сувдан қарзни ёпиш баҳонасида 25 кишини “ухлатган” назоратчи ушланди.

Сувдан қарзни ёпиш баҳонасида 25 кишини “ухлатган” назоратчи ушланди.

“Бухоро сув таъминоти” АЖнинг собиқ назоратчиси 25 нафар фуқародан сув истеъмоли учун деб олган маблағларни ўз эҳтиёжлари уч…
17:08 / 04.09.2026
АҚШда Трамп тасвирланган 1 долларлик танга муомалага чиқарилди

АҚШда Трамп тасвирланган 1 долларлик танга муомалага чиқарилди

АҚШда мамлакатнинг мустақиллигининг 250 йиллигига бағишланган, Доналд Трамп тасвири туширилган 1 долларлик танга муомалага ч…
09:45 / 04.09.2026
Оҳангаронда Lacetti Isuzu билан тўқнашиб кетди

Оҳангаронда Lacetti Isuzu билан тўқнашиб кетди

Ҳодиса кеча, 2 сентябрь куни соат тахминан 18:30ларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент - Ўш” …
09:59 / 03.09.2026
Тарихда илк бор чўчқа буйраги инсон танасида 271 кун ишлади

Тарихда илк бор чўчқа буйраги инсон танасида 271 кун ишлади

АҚШда генетик жиҳатдан ўзгартирилган чўчқадан кўчириб ўтказилган буйрак инсон организмида 271 кун давомида фаолият кўрсатди.…
14:30 / 04.09.2026
Президентимиз янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Президентимиз янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги янги Замонавий санъат марказига ташриф буюриб, бу ерда яратилган шароитлар билан…
17:56 / 04.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!