$
12910.15 UZS
-14.77
159.78 UZS
-0.16
14660.77 UZS
40.1
31° Кечаси 18°

Оёқ кийимнинг ҳидланишини қандай кетказса бўлади?

17:14 / 26.11.2023

Оёқ кийимдан ёқимсиз ҳид келиши янги муаммо эмас ва жуда кенг тарқалган. Бу ҳолат фақат эркакларга хос деб ўйласангиз, адашасиз. Нохуш ҳид кўплаб комплексларнинг сабаби бўлиб, албатта, ноқулайлик туғдиради. Меҳмонда, зиёфатда оёқ кийимни ечишга тўғри келганда хижолат бўлмаслик учун ундан қандай қутулиш кераклигини қуйидабилиб олинг.

Бу ҳид қаердан келади?
Даставвал, шуни қайд этиш керакки, ўзингизга муносиб пойабзал сотиб олган бўлишингиз лозим. Оёқ кийим юқори сифатли, ҳаво ўтказадиган материаллардан тайёрланган бўлиши зарур. Шунда кун бўйи этик ёки кроссовкада юришингиз керак бўлса ҳам, оёқларингиз терламайди. Аммо ёқимсиз ҳиднинг асосий сабаби фақатгина пойабзалда эмас, балки нам муҳитда кўпайишни яхши кўрадиган бактерияларда. Нам муҳит кўп ҳолларда тер ва гоҳида ҳўл пойабзалда (кўлмакка бехосдан оёқ босганда) ҳосил бўлади. Пойабзал ҳўл бўлиши билан бактериялар фаол равишда кўпая бошлайди ва ҳидли ёғ кислоталарини ишлаб чиқаради.

Бундан ташқари, бадбўй ҳиднинг энг кенг тарқалган сабабларидан бири замбуруғ инфексияси — микоздир. Ушбу вариантни истисно қилиш учун пойабзални алмаштириш билан иш битмайди, балки шифокорга учраб, малакали даволанишни бошлашингиз керак. Чунки ҳид билан курашишнинг барча уй шароитидаги усуллари иккинчи даражалидир. Оёқ кийимга дезодорант ёки хоҳлаганча упа (талк) сепишингиз мумкин, муаммо сақланиб қолаверади ва сизни безовта қилади.

2 та муҳим маслаҳат
Душ қабул қилгандан сўнг сочиқ билан фақат оёқларнигина эмас намлик бактерияларнинг кўпайишига олиб келмаслиги учун бармоқларингиз орасидаги намни қуригунча яхшилаб артинг. Ва, албатта, мунтазам равишда пайпоқларни ўзгартириб туринг. Синтетик пайпоқни камроқ кийишга ҳаракат қилинг — унда оёқлар кўпроқ терлайди.
Бир неча кун кетма-кет битта пойабзални кийманг. Кечаси у тўлиқ қуришга улгурмайди.

Қандай қилиб ҳиддан халос бўлиш мумкин?

Пойабзал спрейлари
Нохуш ҳидни йўқотиш учун кўплаб тайёр маҳсулотлар мавжуд. Спрейлар шаклида ишлаб чиқарилганини танлаган маъқул. Махсус крем билан артиб олиш унчалик қулай эмас, чунки у баъзан пайпоқда оқ доғлар ҳосил қилади.

Махсус воситалар ва коптокчалар
Кечки пайт ортиқча намликни ўзлаштирадиган ва ёқимсиз ҳидларни йўқотадиган коптокчалар ёки махсус воситаларни солиб қўйинг. Улар кўпинча спорт пойабзаллари дўконларида сотилади, улар ҳидни жуда яхши тортиб олади ва узоқ вақт давомида ишлатилиши мумкин.
Пойабзал тўпчалари уй шароитида даволаниш билан алмаштирилиши мумкин. Шу мақсадда чой пакетлари ёки истеъмол содаси солинган мато қопчаси мос келади.

Пероксид ва аммиак
Оммабоп халқона усул: аммиак ва водород периксни аралаштиринг, эритмани пуркагичли идишга қуйинг ва пойабзалнинг ички қисмига сепинг.

Цирка кислотасининг ёрдами
Цирка ҳидланадиган оёқ кийимдаги муаммодан халос бўлишга ёрдам беради, лекин оддий эмас, 40 фоизли цирка ишлатилади. Пахтали тампонни намланг ва бир неча кун давомида пойабзалга қўйинг. Цирка чарм пойабзалларга зарар етказмайди, лекин каучук юзаларга қўймаган маъқул. Жараёндан сўнг, пойабзал яхшилаб вентиляция қилиниши керак. Ўткир цирка ҳиди бир неча кундан кейин йўқолади.

Антибактериал воситалар
Хлоргексидин ёқимсиз ҳиддан қутулишнинг яна бир йўли. Бу ҳам оёқ кийимнинг ички қисмига сепиш учун махсус воситадир.

Электр қуритгичлар
Улар этиклар, баланд қўнжли ботинкаларга мўлжалланган кўп функсияли ва оёқлари терлаганлар учун махсус ускунадир. Қуритгич пойабзал ичига ҳаво пуркайди, шунинг учун пойабзалга зарар етказиш хавфи йўқ. Баъзида қуритиш жараёни тахминан бир соат давом этади, бу қулай чунки уй шароитида пойабзални тезгина қуритишнинг иложи йўқ. Аммо стандарт цикл 3-4 соат давом этади. Қуритгичлар турли ўлчамларда ишлаб чиқарилади. Аёллар ва болалар пойабзалига осонгина сиғадиган кичикроқ қуритгични танлаган афзал.


Лайфстайл


														
														Уй бекалари учун мотивацион тавсиялар

Уй бекалари учун мотивацион тавсиялар

Уй бекаси бўлиш — бу оддийликда мукаммаллик яратиш санъатидир. Уй бекалари — оиланинг юраги, муҳитнинг меъмори.
15:19 / 30.04.2025

														
														“Кальмар ўйини” сериали актрисаси саратондан вафот этди

“Кальмар ўйини” сериали актрисаси саратондан вафот этди

“Кальмар ўйини” сериалининг иккинчи мавсумида собиқ полиция ходими Хван Чжун-Хонинг онаси ролини ижро этган актриса Ли Жу-ши…
09:46 / 04.02.2025

														
														Нонушта учун энг зарарли озиқ-овқатларнинг рўйхати билан танишинг

Нонушта учун энг зарарли озиқ-овқатларнинг рўйхати билан танишинг

Балансли нонушта қилиш яхшироқ умумий овқатланиш билан боғлиқ бўлиб, танангизни руҳий ва жисмоний қийинчиликларни енгиш учун…
13:32 / 25.01.2025

														
														Инсайдер iPhone 17 Pro дизайни ва хусусиятлари ҳақида маълумот берди

Инсайдер iPhone 17 Pro дизайни ва хусусиятлари ҳақида маълумот берди

Флагман нафақат инновацион камера, балки одатий стандартларни ўзгартирувчи ноёб орқа панель дизайнини ҳам олади.
11:13 / 25.01.2025

														
														Россияда криптосауналар ишлаб чиқилди: улар сизни иситиб қўяди ва крипто пул олади

Россияда криптосауналар ишлаб чиқилди: улар сизни иситиб қўяди ва крипто пул олади

Санкт-Петербургдаги Luxury World Spa компанияси “Криптосауна” лойиҳасини тақдим этди. Янги маҳсулот ASIC (криптовалюта қазиб…
10:35 / 25.01.2025

														
														Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тўхтатишнинг фойдаси бўлдими?

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тўхтатишнинг фойдаси бўлдими?

Ушбу тадқиқот амалга оширилгандан сўнг ўқувчиларнинг кўрсаткичлари ошган.
15:29 / 18.01.2025

														
														2025 йилда қандай кроссовкалар мода бўлади?

2025 йилда қандай кроссовкалар мода бўлади?

Кроссовкалар ҳеч қачон модадан қолмайдиган, қулай оёқ кийим ҳисобланади. Фақатгина ҳар йили уларнинг қайсидир тури, айниқса,…
13:02 / 16.01.2025

														
														Такчи – Кореянинг машҳур анъанавий ўйини

Такчи – Кореянинг машҳур анъанавий ўйини

Такчи – бу Корея маданиятида болалар ва катталар орасида машҳур бўлган ўйин бўлиб, оддий, аммо қизиқарли! Ўйин учун фақат қа…
16:09 / 15.01.2025

														
														2024 йилда энг юқори даромад келтирган фильмлар рўйхати

2024 йилда энг юқори даромад келтирган фильмлар рўйхати

2024 йил кино саноати учун жуда муваффақиятли йил бўлди. Кўплаб кутилган премьералар ва кутилмаган хитлар томошабинларни кин…
15:40 / 15.01.2025

														
														“Отам қурган тандир”
Умиджон Алимов, 2017.

“Отам қурган тандир” Умиджон Алимов, 2017.

“Демак, мен мавзу, ўзимга услуб топяпман, деб ўзига хос йўналишни қидираётган рассом сифатида хурсанд бўлардим. Тандирни ҳақ…
14:59 / 15.01.2025

Бу ҳам қизиқ

Тошкент – Лахор – Тошкент рейслари бекор қилинди

Тошкент – Лахор – Тошкент рейслари бекор қилинди

Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.
10:08 / 09.05.2025
“Космос-482” фазовий қурилмаси Ҳинд океанига қулади

“Космос-482” фазовий қурилмаси Ҳинд океанига қулади

“Роскосмос” мутахассисларининг ҳисоб-китобларига кўра, фазовий қурилма Москва вақти билан 9:The Jerusalem (Post вақти билан …
15:35 / 10.05.2025
Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

“Ўзгидромет” 12–14 май кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
09:26 / 11.05.2025
Самарқандда “заправка”даги ёнғин сабаб икки киши ҳалок бўлди

Самарқандда “заправка”даги ёнғин сабаб икки киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, чақнаш оқибатида 2 фуқаро ҳалок бўлган.
09:34 / 09.05.2025
11 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

11 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 17-19 даража, кундузи 31-33 даража бўлади.
00:58 / 11.05.2025
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қиймати 49 млрд 255 млн долларга етди

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қиймати 49 млрд 255 млн долларга етди

Жорий йил 1 май ҳолатига кўра, республика олтин-валюта захиралари қиймати 49 млрд 255 млн долларга етди. Бу тарихий рекорд к…
10:47 / 10.05.2025
UFC 315. Билол Муҳаммад мағлуб этилди, Маддалена – янги чемпион

UFC 315. Билол Муҳаммад мағлуб этилди, Маддалена – янги чемпион

Канаданинг Монреал шаҳрида UFC 315 турнири ўз якунига етди.
10:53 / 11.05.2025
Ўзбекистонда саратонга қарши кураш миллий режаси ишлаб чиқилмоқда

Ўзбекистонда саратонга қарши кураш миллий режаси ишлаб чиқилмоқда

Ўзбекистонда саратон касаллигига қарши кураш миллий режаси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда ЖССТнинг Ўзбекистондаги матбуот хизмат…
21:02 / 09.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги сулҳ бошланмасдан ниҳоясига етди

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги сулҳ бошланмасдан ниҳоясига етди

Эслатиб ўтамиз, кеча АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан тўлиқ оташкесим эълон қилинган ва Ҳиндистон ва Покистон расмийлар…
19:06 / 11.05.2025
Украина Ўзбекистоннинг 3 та компаниясига нисбатан санкциялар қўллайди

Украина Ўзбекистоннинг 3 та компаниясига нисбатан санкциялар қўллайди

Украина учта Ўзбекистон компанияси ва бир Ўзбекистон фуқаросига қарши санкциялар киритди. Тегишли фармонни президент Владими…
18:38 / 11.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!