$
11937.60 UZS
-37.19
159.47 UZS
-0.17
13961.02 UZS
-47.09
31° Кечаси 18°

Озарбайжон – Ўзбекистон Инвестиция жамғармаси ташкил этилади

15:24 / 25.12.2022

Жорий йилнинг 24 декабр куни Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Озарбайжонга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ва Озарбайжон Республикаси иқтисодиёт вазири Микайил Жабборов ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Учрашувда икки давлатнинг асосий вазирлик ва идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Қайд этилишича, мулоқот чоғида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва логистика соҳаларида икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли кун тартиби кўриб чиқилган.

“Ўзаро савдонинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. 2021 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 42 фоизга, жорий йил бошидан эса яна 52 фоизга ошди. Келгуси даврда товар айирбошлаш ҳажмини бир неча баробар ошириш учун имконият ва ресурслар мавжудлиги таъкидланди. Томонлар талабга эга маҳсулотлар номенклатурасини шакллантириш ва етказиб беришни кўпайтириш, иккала мамлакатларга савдо ва ишбилармонлик мисцияларини ташкил қилиш, йирик шаҳарларда миллий маҳсулотлар кўргазмаларини ўтказиш, савдо тармоқларида мева ва сабзавот маҳсулотларини, озиқ-овқат, тўқимачилик, чарм-поябзал маҳсулотларини ўзаро етказиб бериш бўйича узоқ муддатли савдо шартномаларини тузишга келишиб олдилар”, – дейилади хабарда.

Шунингдек, саноат кооперацияси ва сармоявий шериклик соҳасидаги ҳамкорлик икки томонлама муносабатларнинг устувор йўналишларидан бири сифатида кўриб чиқилган. Ўзбекистон-Озарбайжон Инвестиция жамғармасини ташкил этиш бўйича қўшма ишларни жадаллаштириш, шунингдек, умумий қиймати 700 миллион доллардан ортиқ бўлган 5 та йирик лойиҳанинг молиявий-техникавий жиҳатларини ишлаб чиқишдан ўзаро манфаатдорлик билдирилган. Мазкур йўналишларда саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича Ишчи гуруҳ тузишга келишииб олинган.

Йиғилиш иштирокчилари қўшма корхоналарни, жумладан, автомобиллар ишлаб чиқариш, заргарлик буюмлари ва енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратди.

Кун тартибида транспорт-логистика соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси ҳам муҳим ўрин тутди. Икки мамлакат ҳудудлари орқали юкларни, жумладан, кундалик эҳтиёждаги товарларни ташиш ҳажмини бир неча баробар ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини муҳокама қилиш мақсадида Халқаро автомобил транспорти бўйича аралаш комисциянинг биринчи йиғилишини ўтказишнинг ташкилий жиҳатлари келишиб олинди. Шу нуқтайи назардан, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш истиқболлари ҳам қайд этилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар Озарбайжон – Ўзбекистон Инвестиция жамғармасини ташкил этиш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Таъкидланишича, мазкур жамғарма икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, саноат кооперациясини ривожлантиришга хизмат қилади.


Бу ҳам қизиқ

Боку шаҳрида БМТнинг WUF13 глобал форуми бўлиб ўтади

Боку шаҳрида БМТнинг WUF13 глобал форуми бўлиб ўтади

2026 йил 17–22 май кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон шаҳарлар форуми (WUF13) …
13:44 / 01.05.2026
Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди

Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди

Икки карра Олимпиада ва Жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов 9-май куни Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида ўтказиладиган йирик …
10:44 / 30.04.2026
Тошкент метросида янги жадвал жорий этилди

Тошкент метросида янги жадвал жорий этилди

1-майдан бошлаб Тошкент метрополитенининг ер усти ҳалқа йўналишида поездлар ҳаракати янгиланди. Эндиликда қатнов 06:00 ўрниг…
10:07 / 01.05.2026
Трамп: Исроил Ливан бўйича аниқ зарбалар бериши керак

Трамп: Исроил Ливан бўйича аниқ зарбалар бериши керак

Доналд Трамп Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳуга Ливанга зарбалар масаласида эҳтиёткор ва аниқ нишонли ҳаракат қилишни тавс…
10:25 / 30.04.2026
Исроил Ғазога ёрдам олиб кетаётган 200 га яқин одамни қўлга олди

Исроил Ғазога ёрдам олиб кетаётган 200 га яқин одамни қўлга олди

ТРТ хабарига кўра, Исроил армияси Ғазога гуманитар ёрдам етказишни мақсад қилган “Глобал Сумуд” номли флотилияга ҳужум уюшти…
17:32 / 30.04.2026
Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган хорижликлар сони 2,3 баробарга ошди

Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган хорижликлар сони 2,3 баробарга ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026-йилнинг январь–март ойларида жами 15 124 нафар хорижий фуқаро Ўзбекисто…
10:50 / 01.05.2026
Наманганда 24 майдан навбатдаги гуллар фестивали бошланади

Наманганда 24 майдан навбатдаги гуллар фестивали бошланади

24 майдан 12 июлгача Наманганда “65-Халқаро Гуллар Фестивали” ўтказилади.
16:38 / 01.05.2026
Андижонда ноқонуний ер савдоси фош этилди

Андижонда ноқонуний ер савдоси фош этилди

Андижон вилоятида ер билан боғлиқ ноқонуний ҳолат фош этилди.
10:23 / 01.05.2026
Чехия бош вазири: “Шавкат Мирзиёев — буюк етакчи”

Чехия бош вазири: “Шавкат Мирзиёев — буюк етакчи”

Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Андрей Бабиш журналистларга берган интервьюсида мамлакат ва Президент Шавкат Мирзиёе…
10:33 / 01.05.2026
Наманганда қалбаки доллар савдоси фош этилди

Наманганда қалбаки доллар савдоси фош этилди

Наманган вилоятида қалбаки валюта савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди
08:40 / 02.05.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!