Бу йилги байрам бош арчаси Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги "Янги Ўзбекистон" боғида ўрнатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Мамлакатда ўрнатилувчи энг баланд арча ҳаммани бирдай ўзига чорлайди. Бунинг боиси мамлакатда ўтказиладиган энг асосий тадбирлар мана шу арчанинг атрофида содир бўлади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги тайёрлаган лавҳада арчанинг баландлиги, қандай безаклар билан безатилиши ҳақда айтилмаган. Боғ маъмурияти вакилининг сўзларига қараганда, меҳмонлар ба болалар кўнглини олиш мақсадида турли кўнгилочар тадбирлар ва савдо ярмаркалари иш бошлайди. Бундан ташқари, боғ ичида муз майдони ташкил қилинади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!