АҚШ маҳсулотлари мамлакатга олиб кирилиши тақиқланган компанияларнинг “қора рўйхатини” яна кенгайтирганини эълон қилди. Рўйхатга Шарқий Туркистонда ёки уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган товарлар киритилган.
Энди ушбу рўйхатда 107 та компания мавжуд. Хитойнинг ўттизга яқин янги компаниялари мажбурий меҳнат билан яратилган хомашё ёки қисмлардан фойдаланишда айбланмоқда.
2021 йил декабрь ойида қабул қилинган қонунга кўра, агар ишлаб чиқарувчи маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида мажбурий меҳнат қўлланилмаганлигини исботламаса, Шинжон (Шарқий Туркистон)дан АҚШга товарларни олиб кириши тақиқланади.
Хитой компаниялари аллақачон АҚШ бозорида қийинчиликларга дуч келишмоқда. Вазият Трампнинг мамлакат товарларига қўшимча божлар жорий этиш таҳдидлари билан янада оғирлашмоқда, бу эса баъзи компанияларни ўз ишлаб чиқаришларини Осиёнинг бошқа минтақаларига кўчиришга ундаши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!