Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Туркияда Россиянинг “Азимут” авиакомпаниясининг “Sukhoi Superjet 100” йўловчи самолёти қўнишдан сўнг ёниб кетган.
Гувоҳларга кўра, аввалига самолётнинг двигатели ёнган, шундан сўнг аланга бошқа жойга ўтган. Авиакомпания қурбонлар йўқлигини тасдиқлаган.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда “Азимут” ортга қайтиш учун захира самолёт тайёрламоқда. Туркия Транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, самолётда 95 киши бўлган.
Авиакомпания маълумотларига кўра, Superjet кучли ёмғир ва шамол туфайли ноқулай об-ҳаво шароитида қаттиқ қўнганидан сўнг ёниб кетган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!