Сўнгги икки йил ичида мамлакатда халқаро талабалар сони кўпайди. “СГ” нашри томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда Мисрдан келган талабалар сони кўпайди.
Ушбу даврда маҳаллий олий ўқув юртларига 50 дан ортиқ мисрлик талабалар қабул қилинган. Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги барча соҳаларда, айниқса таълим соҳасида икки томонлама муносабатларнинг фаол ривожланиши туфайли Мисрдан келган талабалар мамлакат томонидан тақдим этилаётган имкониятлар тўғрисида тобора кўпроқ хабардор бўлиб бормоқда.
Бундан ташқари, мамлакатда ўзбек олий ўқув юртларининг халқаро майдондаги нуфузи ва жозибадорлигини оширишга қаратилган таълим ислоҳотлари муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!