Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ахборот каналининг хабар беришича, Учқўрғон туманида Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикаларини боғловчи чегара божхона постининг қурилиш ишлари жадаллашган.
Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи У.Кодиров “Учқўрғон” чегара божхона постида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.
Маълум бўлишича, “Учқўрғон” чегара божхона пости шу йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Бошқарма бошлиғи пост қурилиши билан танишув жараёнида пудрат ташкилоти томонидан ишларни жадаллаштириш, қурилиш сифатига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги бўйича бир қатор тавсиялар берган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!