$
11778.52 UZS
-39.55
138.96 UZS
-2.73
13733.75 UZS
-54.39
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонда чарм-поябзал ва мўйначилик корхоналари учун 5 фоизлик кредит ажратилади

14:32 / 27.02.2022

“Чарм-поябзал ва мўйначилик соҳаларида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2026 йилгача чарм-поябзал, жун ва мўйначилик экспорти 2,8 бараварга кўпайтирилади.

Туман (шаҳар)ларда терини қайта ишлашга ҳамда тайёр чарм-поябзал ва мўйна маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналари ташкил қилинади.

Кичик саноат зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш учун 2022-2023 йилларда 90 млрд сўм маблағ ажратилади.

Чарм-поябзал ва мўйначилик соҳаларидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун банкларга 60 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит линияси очилади.

Банклар тадбиркорларга янги ускуна ва технологияларни олиш учун 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатгача 5 фоиз ставкада кредитлар ажратади.

Қарорга кўра, чарм-поябзал, мўйначилик соҳаси корхоналари ва чорва молларини сўйиш ва терини қайта ишловчи ташкилотлар учун солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар 2023 йил 1-январдан 2026 йил 1 январгача узайтирилди.

2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январгача қуйидагилар учун ижтимоий солиқ 1 фоиз ундирилади:

- ялпи тушумда болалар, аёллар ва спорт поябзаллари, сунъий (эко) чарм, фурнитура, поябзал қолиплари ва тагликлари тушумнинг камида 60 фоизни ташкил қилган ишлаб чиқарувчилар;

- ялпи тушумининг умумий ҳажмида поябзаллар, чарм-атторлик маҳсулотлари ва мўйнадан тайёрланган буюмлар экспортидан тушган тушумнинг ҳажми 80 фоизни ташкил қилган ишлаб чиқарувчилар.


Бу ҳам қизиқ

Нурсултон Назарбоев оператсиядан кейин илк бор кўриниш берди

Нурсултон Назарбоев оператсиядан кейин илк бор кўриниш берди

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев 23-август куни Қурултой депутатлари сайловида уйидан туриб овоз берди.…
09:46 / 24.08.2026
Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини сифатли ўқитишга бағишланган республика ўқув-семинари ташкил этилди

Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини сифатли ўқитишга бағишланган республика ўқув-семинари ташкил этилди

24–28-август кунлари Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳа…
09:24 / 25.08.2026
Россияда ҳарбийлар сафарбарликка тайёргарлик бўйича машғулотлар ўтказаётгани маълум бўлди

Россияда ҳарбийлар сафарбарликка тайёргарлик бўйича машғулотлар ўтказаётгани маълум бўлди

Россиянинг Калининград вилоятида сафарбарлик эълон қилинган тақдирда амалга ошириладиган чоралар бўйича ҳарбий машғулотлар ў…
11:13 / 24.08.2026
Қашқадарёда ЙПХ хизмат машинасини уриб кетган ҳайдовчи 15 суткага қамалди

Қашқадарёда ЙПХ хизмат машинасини уриб кетган ҳайдовчи 15 суткага қамалди

Чироқчи туманида ЙПХ ходимларининг тўхташ ишорасига бўйсунмай, патруль автомобилига интервью Nexia 2 ҳайдовчиси 15 суткага м…
16:19 / 23.08.2026
Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

25 август куни Ўзбекистон ҳудудларида асосан бироз булутли об-ҳаво кузатилади. Аксарият жойларда ёғингарчилик кутилмайди.
17:28 / 24.08.2026
26 август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

26 август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

26 август куни республика бўйлаб бироз булутли об-ҳаво кузатилади. Ёғингарчилик кутилмайди.
17:07 / 25.08.2026
Шавкат Мирзиёев Зеленскийга табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Зеленскийга табрик йўллади

Бу ҳақда, Украина раҳбари Х ижтимоий тармоғида пост қолдирди.
17:22 / 25.08.2026
Россияда қолиб кетган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилади

Россияда қолиб кетган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилади

Россияда турли сабаблар, жумладан, молиявий қийинчиликлар туфайли Ўзбекистонга қайта олмаётган фуқаролар Мигратсия агентлиги…
16:20 / 24.08.2026
Ўзбекистон ва Озарбайжонда ишлаган фуқаролар учун пенсия ҳисоблаш тартиби ўзгаради

Ўзбекистон ва Озарбайжонда ишлаган фуқаролар учун пенсия ҳисоблаш тартиби ўзгаради

Ўзбекистон ва Озарбайжон фуқароларининг пенсия ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган янги келишув имзоланди. Унга кўра, икки да…
14:50 / 24.08.2026
Машҳур блогер наркотик савдосида гумонланиб қўлга олинди

Машҳур блогер наркотик савдосида гумонланиб қўлга олинди

ТикТокъда “Доcтор Фоод” номи билан танилган, 8 миллиондан ортиқ обуначига эга блогер Жорж Диб Ливанда қўлга олинди. Бу ҳақда…
11:10 / 24.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!