$
11897.90 UZS
51.33
₽
140.18 UZS
1.23
€
13336.36 UZS
95.45
31° Кечаси 18°

Машҳур блогер наркотик савдосида гумонланиб қўлга олинди

11:10 / 24.08.2026

ТикТокъда “Доcтор Фоод” номи билан танилган, 8 миллиондан ортиқ обуначига эга блогер Жорж Диб Ливанда қўлга олинди. Бу ҳақда Тҳе Натионал хабар берди.

Маълум қилинишича, Диб гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар бўйича қидирувда бўлган. Унга нисбатан иккита алоҳида ҳибсга олиш ордери чиқарилган. Шунингдек, блогер аввалроқ айни иш бўйича сиртдан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган.

Ливан Ички хавфсизлик кучлари маълумотига кўра, Жорж Диб Ҳалба суд бўлинмаси ходимлари томонидан қўлга олинган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари уни қарийб бир ой давомида кузатган. Кузатув давомида блогернинг Аккар ҳудудидаги Раҳбе шаҳрида яшаётгани аниқланган. Шундан сўнг унинг уйида тинтув ўтказилиб, Диб ҳибсга олинган.

Қайд этилишича, блогер қўлга тушмаслик учун автомобили ва телефон рақамини тез-тез алмаштирган. Шунингдек, контент суратга олганидан кейин жойни тезда тарк этиб, ўз ҳаракатларини кузатишни қийинлаштиришга уринган. Бироқ узоқ давом этган кузатув натижасида унинг манзили аниқланган.

Дибнинг номи 2024-йилда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ терговдан сўнг кенг жамоатчиликка маълум бўлган. Ливан расмийларига кўра, унинг корхоналарида ишлаб чиқарилган айрим қандолат ва озиқ-овқат маҳсулотларидан гиёҳванд моддалар аниқланган. Ушбу маҳсулотларни Форс кўрфази давлатларидан бирига юбориш режалаштирилгани айтилган.

Шундан сўнг Байрутдаги Рафиқ Ҳарири халқаро аэропортида гиёҳванд моддалар бўлиши мумкинлиги тахмин қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари мусодара қилинган. Дибга нисбатан гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш, сотиш ва хорижга контрабанда йўли билан олиб чиқиш айбловлари бўйича ҳибсга олиш ордери берилган.

Ливан суди Жорж Дибни гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш ва контрабанда қилиш айбловлари бўйича сиртдан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилган.

Блогер эса ўзига қўйилган айбловларни аввал ҳам рад этган. У ижтимоий тармоқлардаги обуначиларини мазкур даъволарга ишонмасликка чақирган.

Жорж Диб ТикТокъда таомлар, ресторанлар ва турмуш тарзига оид видеолари билан машҳур. Унинг платформадаги обуначилари сони 8 миллиондан ошади. Жиддий айбловлар ва аввалги суд қарорига қарамай, у ижтимоий тармоқларда контент жойлаштиришда давом этган.

Ҳозирда қўлга олинган блогер янги суд жараёни доирасида Ливаннинг тегишли суд органларига топширилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия суди блогер Гусейн Гасановни сиртдан 4 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.


Лайфстайл


														
														4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:21 / 04.10.2026

														
														2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
08:50 / 02.10.2026

														
														30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
09:58 / 30.09.2026

														
														«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

Кечча, 24-сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида «Дарс» бадиий филмининг премьераси бўлиб ўтди, бугундан бошл…
13:40 / 25.09.2026

														
														“Уйда ёлғиз 2” филми актёри Тим Карри 80 ёшида вафот этди

“Уйда ёлғиз 2” филми актёри Тим Карри 80 ёшида вафот этди

Британиялик актёр Тим Карри 80 ёшида вафот этди. У 25-август куни Лос-Анжелесдаги уйида ҳаётдан кўз юмган. Актёрнинг ўлими с…
11:47 / 27.08.2026

														
														Машҳур блогер наркотик савдосида гумонланиб қўлга олинди

Машҳур блогер наркотик савдосида гумонланиб қўлга олинди

ТикТокъда “Доcтор Фоод” номи билан танилган, 8 миллиондан ортиқ обуначига эга блогер Жорж Диб Ливанда қўлга олинди. Бу ҳақда…
11:10 / 24.08.2026

														
														АҚШда аёл ChatGPT ёрдамида судда ғалаба қозонди

АҚШда аёл ChatGPT ёрдамида судда ғалаба қозонди

Ню-Ёрклик тадбиркор Стейси Деннетт ChatGPT ёрдамида 2 минг долларлик қарздан қутулди.
20:17 / 15.10.2025

														
														Трендлар туфайли йўқотилаётган ўзлик

Трендлар туфайли йўқотилаётган ўзлик

Тренд ортидан қувиш, гўёки бошқалардан орқада қолмасликка уриниш инсонни ўзидан узоқлаштиради. У Инстаграмъдаги “идеал ҳаёт”…
12:17 / 10.08.2025

														
														Шошилинч ҳаётдан сокинлик сари: “Slow living” нима ва нега ҳозир бунинг айни пайти?

Шошилинч ҳаётдан сокинлик сари: “Slow living” нима ва нега ҳозир бунинг айни пайти?

Секин ҳаёт (slow living) нима?“Slow living” — бу ҳар бир кунни, ҳар бир ҳаракатни, ҳар бир дақиқани онгли равишда яшаш фалса…
12:18 / 26.05.2025

Бу ҳам қизиқ

Андижонда 64 минг долларни пайпоғига яширган фуқаро ушланди

Андижонда 64 минг долларни пайпоғига яширган фуқаро ушланди

Андижон вилоятида фуқаро Ўзбекистондан Қирғизистонга олиб чиқиб кетмоқчи бўлган 64 минг АҚШ долларини пайпоғига яширгани ани…
15:07 / 08.10.2026
Президент Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқидан асосий фикрлари:

Президент Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқидан асосий фикрлари:

📌»Ҳамдўстликда раислик қилиш биз учун, аввало, умумий ишимизга ўз ҳиссамизни қўшиш, янги ғояларни таклиф этиш ҳамда бугунги …
17:06 / 09.10.2026
«Реал Санжик» иши: Санжар Каримовга чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди

«Реал Санжик» иши: Санжар Каримовга чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида 8-октабр куни «Реал Санжик» номи билан танилган тадбиркор Санжар Каримовга нисбата…
17:51 / 08.10.2026
Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди

Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди

WBA йўналиши бўйича собиқ жаҳон чемпиони Исроил Мадримов 30 октябрь куни Тошкентда озарбайжонлик боксчи Сеймур Исаевга қарши…
11:40 / 08.10.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 1 441 та порахўрлик жинояти аниқланди – ИИВ

Ўзбекистонда 9 ойда 1 441 та порахўрлик жинояти аниқланди – ИИВ

Ўзбекистонда жорий йилнинг тўққиз ойида 3 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситаси ноқонуний муомаладан олиб қўйилди, 319 та нарк…
15:43 / 09.10.2026
Чирчиқда банк ходими 13 фуқаронинг 1,3 млрд сўмлик омонатини ўзлаштиргани аниқланди

Чирчиқда банк ходими 13 фуқаронинг 1,3 млрд сўмлик омонатини ўзлаштиргани аниқланди

Чирчиқ шаҳрида тижорат банки филиали бўлими бошлиғи 13 нафар фуқаронинг омонат учун топширган жами 1,3 млрд сўмини банк касс…
10:26 / 08.10.2026
Қозоғистон Шимолий Орол денгизи сатҳини 44 метргача кўтармоқчи

Қозоғистон Шимолий Орол денгизи сатҳини 44 метргача кўтармоқчи

Қозоғистон ҳукумати келгуси беш-олти йил ичида Шимолий Орол денгизидаги сув сатҳини 44 метргача кўтаришни режалаштирмоқда. Б…
15:18 / 08.10.2026
Хитойлик тадбиркор ходимларига BMW автомобилларини совға қилди

Хитойлик тадбиркор ходимларига BMW автомобилларини совға қилди

Хитойнинг Хенан провинциясида ресторанлар тармоғи раҳбари Ма Янли юқори натижаларга эришган ходимларига BMW русумли автомоби…
15:49 / 10.10.2026
АҚШда 13 ҳарбийни отиб ўлдирган шахс 3 декабрь куни қатл қилинади

АҚШда 13 ҳарбийни отиб ўлдирган шахс 3 декабрь куни қатл қилинади

Пентагон маълум қилишича, АҚШ армияси 2009 йилда Форт-Худ ҳарбий базасида 13 нафар ҳарбийни отиб ўлдирган шахсга нисбатан ам…
11:19 / 09.10.2026
Ўзбекистондаги кибержиноятларнинг 90 фоизи хориждан содир этилмоқда

Ўзбекистондаги кибержиноятларнинг 90 фоизи хориждан содир этилмоқда

Ўзбекистонда содир этилаётган кибержиноятларнинг 90 фоизи чет давлатлардан туриб амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Ички ишлар ваз…
11:45 / 08.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!