2026-йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни тарғиб қилувчи 76 та веб-сайт аниқланди. Уларнинг фаолиятига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилди.
Рақобат қўмитаси томонидан олиб борилган мониторинглар давомида қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни тарғиб қилувчи интернет ресурслари ўрганилган.
Амалдаги “Реклама тўғрисида”ги қонунчиликка кўра, қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар рекламасига йўл қўйилмайди. Шу сабабли бундай мазмундаги рекламаларни тарқатаётган интернет ресурсларига нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Қимор ва букмекерлик хизматларини тарғиб қилувчи сайтларни аниқлаш ҳамда уларга киришни чеклаш бўйича ваколатли ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлар давом эттирилмоқда.
Қўмита аввал ҳам реклама қонунчилиги талабларини бузган букмекерлик ва қимор ўйинларини тарғиб қилувчи интернет ресурсларига нисбатан чоралар кўрган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!