24–28-август кунлари Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамкорлигида “Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини сифатли ўқитиш: замонавий методика ва инноватсион ёндашувлар” мавзусида республика ўқув-семинари ташкил этилди.
Семинарда республиканинг барча ҳудудларидан жами 180 нафар педагог иштирок этди. Уларнинг 120 нафари мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари, 60 нафари эса умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синф ўқитувчиларидан иборат бўлди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!