Президент Шавкат Мирзиёев Украина мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Володимир Зеленскийга табрик йўллади. Бу ҳақда, Украина раҳбари Х ижтимоий тармоғида пост қолдирди.
“Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Украина мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан самимий табриклари учун миннатдорлик билдирамиз. Украина Ўзбекистон билан анъанавий дўстликни чуқур қадрлайди ва икки томонлама ҳамкорлик, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга содиқ қолади. Президент Мирзиёевга сиҳат-саломатлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса тинч ва фаровон келажак тилайман”, – дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!