Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкент ва Самарқандда ўтказилаётган “Ислом сивилизатсияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар” халқаро медиафорумининг очилиш маросимида қутлов сўзи билан иштирок этди.
Форумда дунёнинг қарийб 50 мамлакатидан 300 га яқин медиа вакиллари, олимлар, ижодкорлар ҳамда рақамли соҳа мутахассислари жамланди. “Эуронеwс”, CНН, ББC ва Ал Жазеэра каби йирик халқаро медиа брендлари форумнинг бош ахборот ҳамкорлари сифатида қатнашмоқда.
Мустақилликнинг 35 йиллиги арафасида ташкил этилган форум Ўзбекистоннинг бой сивилизатсион меросини халқаро жамоатчиликка замонавий талқинда тақдим этиш учун муҳим платформага айланди.
Шерзод Асадов форумнинг Ислом сивилизатсияси марказида ўтказилаётганига алоҳида эътибор қаратди. Унинг таъкидлашича, ислом сивилизатсияси, аввало, илм-маърифат, тафаккур ва бағрикенгликка асосланган сивилизатсиядир.
Буюк аждодларимизнинг жаҳон илм-фани ва тафаккури ривожига қўшган ҳиссаси нафақат тарихий мерос, балки бугунги илмий, маданий ва инноватсион тараққиёт билан чамбарчас боғлиқ бўлган интеллектуал бойлик сифатида баҳоланди.
“Бугунги муҳим вазифа — бу бебаҳо меросни асраб-авайлаш билан чекланмасдан, уни замонавий рақамли форматларда, ёш авлодга тушунарли тилда ва кучли медиа талқинлар орқали дунёга етказишдир”, — деди Шерзод Асадов.
Унинг қайд этишича, миллий ва халқаро журналистика тарихий ҳақиқатни холис ёритиш, мавжуд стереотипларни бартараф этиш ҳамда халқлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилиши лозим.
Шерзод Асадов форумни бир марталик тадбир эмас, балки узоқ муддатли профессионал мулоқот ва ҳамкорлик учун янги платформанинг бошланиши сифатида баҳолади.
Форум доирасида иштирокчилар ислом сивилизатсиясининг тарихий ва замонавий аҳамияти, уни медиа орқали тарғиб қилишнинг янги усуллари ҳамда рақамли технологияларнинг ушбу жараёндаги ўрни юзасидан фикр алмашмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!