$
12285.16 UZS
-59.45
148.62 UZS
-1.08
14514.92 UZS
13.71
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси қанча?

22:10 / 07.03.2022

Ўзбекистонда 2022 йилнинг 1 январь ҳолатида ишсизлик даражаси 9,6 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,9 фоизга камайган бўлса, январь-сентябрь ойларига нисбатан 0,2 фоизга ортди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг декабрь ойида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари томонидан республиканинг 108 та шаҳар ва туманларида навбатдаги ижтимоий сўров ўтказилди. Тадқиқот давомида 500 та ўзини-ўзи бошқариш органлари, 5,0 мингта уй хўжаликлари ҳамда 26,5 минг нафар фуқаролар қамраб олинган.  

2022 йилнинг 1 январь ҳолатида меҳнат ресурслари сони 19 млн. 345 минг кишини ташкил этиб, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 101,1 фоизга ёки 202,6 минг кишига ошган. Иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар сони эса 13 млн 538,9 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,3 фоизга (299,3 минг кишига) ошган.

Маълум қилинишича, расмий секторда банд аҳоли сони 6 млн. 196,3 минг кишини ташкил қилиб, 2020  йилнинг шу даврига нисбатан юридик шахсларда банд бўлганлар сони 6,3 фоизга ёки 314,8 минг кишига ошгани кузатилди.

Норасмий секторда банд бўлганлар сони эса 5 млн. 885,5 минг кишини ташкил этиб, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига нисбатан 1,0 фоиз ёки 58,4 минг кишига камайган.  Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1 млн. 441,8 минг кишини, ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳоли орасида 9,6 фоизни ташкил этди. 16-30 ёшгача бўлганлар орасида ишсизлик даражаси – 15,1 фоиз, аёллар орасида ишсизлик даражаси 13,3 фоизга етган.

2022 йилнинг 1 январь ҳолатида республикамизда иқтисодий нофаол аҳоли 4 млн. 364,2 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,5 фоизга ёки 19,8 минг кишига ортиши кузатилди.

2021 йилнинг январь-декабрь ойларида туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига 879,5 минг нафар фуқаро иш топишга ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Мурожаат қилган фуқароларнинг 393,8 минг нафари иш билан таъминланди, (2021 йилда 281,3 минг ишсиз аҳолини ишга жойлаштириш белгиланган бўлиб), йиллик дастур 140,0 фоизга бажарилган (шунингдек 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 108,5 фоизга ошди).

Ишга жойлашишга кўмаклашилган шахсларнинг 203,6 минг нафари (51,7 %) аёллар, 160,8 минг нафари (40,8 %) ёшларни ташкил этади. 

Мурожаат қилган фуқароларнинг 234,2 минг банд бўлмаган аҳоли ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди ва уларнинг иш ҳақи учун 240,2 млрд.сўм маблағ тўлаб берилди. Жумладан: 190,6 минг нафар ишсизлар туман (шаҳар) аҳоли пунктлари, маҳаллалар ва бошқа ҳудудларни ободонлаштириш ишларига, 14,3 минг қишлоқ хўжалиги ишларига, 10,8 минг бюджет корхоналарига (маҳаллаларда жамоатчи ёрдамчи ва ёшлар иттифоқига ёрдамчи ишчи сифатида) ва 18,5 минг бошқа йўналишларда ташкил этилган жамоат ишларига жалб этилди.

Бундан ташқари, 98,8 минг нафар ишсизларга 87,1 млрд.сўм ишсизлик нафақаси тайинланди ва тўлаб берилди. 2021 йил давомида 37,3 минг ишсизлар ҳамда “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари”га киритилган ишсизларга 83,1 млрд.сўм субсидия маблағлари ажратилди.

 


Бу ҳам қизиқ

Энди “келин ўғри”лари 10 йилгача қамалади

Энди “келин ўғри”лари 10 йилгача қамалади

Қозоғистонда бугундан бошлаб турмушга чиқишга мажбурлаганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги қонун кучга кирди.
16:38 / 16.09.2025
Европа мамлакатлари россияликлар учун Шенген визасини олиш тартибини янада қийинлаштирди

Европа мамлакатлари россияликлар учун Шенген визасини олиш тартибини янада қийинлаштирди

Евроиттифоқ бу қарорни Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар билан изоҳлади
22:19 / 14.09.2025
15 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

15 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 17-19, кундузи 27-29 даража илиқ бўлади
22:54 / 14.09.2025
16 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

16 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 16 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб тура…
18:14 / 15.09.2025
Тошкентда ер чўкиб, автобус ботиб қолди

Тошкентда ер чўкиб, автобус ботиб қолди

Мазкур ҳодиса оқибатида йўловчилар орасида тан жароҳати олганлар бўлмаган.
12:06 / 15.09.2025
Президент педагоглар учун янги имтиёзларни эълон қилди

Президент педагоглар учун янги имтиёзларни эълон қилди

Янги йилдан камида 15 йил стажга эга олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади.
15:56 / 15.09.2025
Дунё университетлари Исроил таълим муассасаларини бойкот қилмоқда

Дунё университетлари Исроил таълим муассасаларини бойкот қилмоқда

БМТ маълумотларига кўра, 2023 йил октябридан буён Ғазода 64 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлган.
09:51 / 15.09.2025
Ҳафта ўртасида ҳарорат 20 даражагача пасайиши кутилмоқда

Ҳафта ўртасида ҳарорат 20 даражагача пасайиши кутилмоқда

“Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди Жанубий Қозоғистон устидаги юқори циклон билан боғлиқ бўлган салқин ва нам ҳаво масса…
14:09 / 15.09.2025
9 ва 11-синф битирувчилари учун ягона давлат имтиҳонлари жорий қилинади

9 ва 11-синф битирувчилари учун ягона давлат имтиҳонлари жорий қилинади

Президент Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан мулоқот ўтказмоқда.
14:46 / 15.09.2025
Бугун “Насаф” Элит Чемпионлар лигасида ўз юришини бошлайди

Бугун “Насаф” Элит Чемпионлар лигасида ўз юришини бошлайди

Бугун, 15 сентябрь куни Қаршининг “Насаф” клуби ОФК Элит Чемпионлар лигаси мусобақасидаги юришини бошлайди. Қаршиликлар Сауд…
18:03 / 15.09.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!