Президент Қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармаси ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.
Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
— Жамғарма соф активларининг бозор қийматини ошириш;
— Жамғарма акцияларини етакчи хорижий фонд биржасида жойлаштириш;
— Жамғарма активларига инвестицияларни жалб қилиш ҳамда уларни хусусийлаштириш жараёнларида иштирок этиш учун етакчи халқаро институционал инвесторларни жалб қилиш;
— Жамғарма инвестиция активларида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти корпоратив бошқарув стандартларини жорий этиш, халқаро молиявий ҳисобот стандартларига ўтиш, экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ЭСГ) стандартларини жорий этишда иштирок этиш.
Шунингдек, жамғарманинг 2030 йилгача инвестиция активлари соф фойдасининг камида 50 фоизи тегишли йил якунларига кўра дивидендлар тўлашга йўналтирилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!