АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасининг хабар беришича, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан давом этаётган Ривожланиш мақсадлари бўйича грант шартномаси (DOAG) доирасида қўшимча молиялаштириш учун 6,1 миллион доллар ажратган.
Қайд этилишича, мазкур маблағлар бошланғич мактаб ўқувчиларининг асосий кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам берадиган дастурларни кучайтиради ва 8−11-синф ўқувчиларини ишга жойлашиш ва келажак иқтисодиётида иштирок этиш учун зарурий тадбиркорлик ва иқтисодий кўникмалар билан таъминлайди.
Беш йиллик DOAG шартномаси 2019 йилда имзоланган. USAID’нинг Ўзбекистон таълим соҳасига киритган сармоялари бошланғич синфларда ўқиш ва математика кўникмаларини ошириш, инглиз тилида эркин мулоқот қилишни яхшилаш, ахборот ва коммуникация технологиялари кўникмаларини ривожлантириш ва ишга жойлашиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!