Ўзгидромет прогнозларига кўра, 1 – 2 январда Ўзбекистон бўйича қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 3 январда республика ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келади, республика бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланади. Марказий ва жануби-шарқий ҳудудларда 4 январь куни кечаси ва эрталаб ёғингарчилик бўлиши сақланиб туради.
Кейинчалик биринчи ўн кунлик охиригача республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кузатилиши эҳтимоли кам.
Ҳаво ҳарорати, асосан, кечалари 2 даража совуқ -3 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда 5 даража совуққача бўлади, кундуз кунлари 8-13 даража илиқдан 0-5 даража илиққача ўзгариб туради.
Иккинчи ўн кунликда ҳарорат кечалари 1-6 даража илиқдан 1-6 даража совуққача, кундуз кунлари 10-15 даража илиқдан 2 даража совуқ -3 даража илиққача ўзгариб туради. Республика шимолида ҳарорат кечалари 3 даража совуқ -2 даража илиқдан 5-10 даража совуққача, баъзи жойларда 13-15 даража совуққача, кундуз кунлари 2-7 даража илиқдан 3-8 даража совуққача ўзгариб туради.
Учинчи ўн кунликда совуқ тўлқинлар кириб келиши ҳисобига ҳарорат кечалари 7-12 даража совуққача, айрим жойларда 15-17 даража совуққача, кундуз кунлари 3-8 даража совуққача; республика шимолида кечалари 15-20 даража совуққача, баъзи жойларда 22-25 даража совуққача, кундуз кунлари 5-10 даража совуққача, баъзи жойларда 13-15 даража совуққача пасайиши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!