2024 йилнинг январь-май ойларида 2,8 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган. Бу ҳақда статистика агентлиги хабар берди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 248,2 минг нафарга ёки 9,6 % га ошган.
Жорий йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон Республикасига туристик мақсадларда келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича (минг нафар):
- қариндошларни йўқлаш — 2 237,4;
- сайёҳлик — 426,5;
- хизмат юзасидан — 68,4;
- тижорат — 51,5;
- даволаниш — 46,2;
- ўқиш — 7,4.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!