2023 йилнинг 23 май куни Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош ҳаками Аида Илясовна Хасанова 39 ёшида вафот этди.
Ижтимоий тармоқларда айтилишича, спортчи косметологик операция давомида нотўғри дори воситаси қўлланилиши оқибатида шокка тушган. Кейинчалик, спорт устаси 16-шаҳар шифохонасига олиб борилган. Хасанова тахминан кечки соат 19:00 ларда шифохонада вафот этган.
Аида Хасанова қиличбозлик бўйича спорт устаси, кўп карра мамлакат чемпиони, 2001-2006 йилларда Марказий Осиё чемпиони, 2005 йил Англияда ўтказилган халқаро турнирнинг олтин медали совриндори ҳисобланади.
2014 йилда Аида Ўзбекистон тарихидаги қиличбозликнинг барча уч қурол тури бўйича биринчи халқаро ҳакам бўлди. Ўша йилдан бошлаб у Халқаро қиличбозлик федерацияси - FIE ҳаками бўлиб, халқаро чемпионат ва турнирларда ҳакамлик қилган.
Аида Хасанова Токио Олимпиадасида бутун Осиё минтақасидан иштирок этган ягона аёл ҳакам эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!