2025 йил учун янгиланган давлатлар паспортлари рейтингида Ўзбекистон 107 та давлат орасида 80-ўринни эгаллади. Бу ҳақда “Visa Index” томонидан тузилган “Visa Index 2025” рейтингда келтирилган.
Ушбу рейтингга кўра Ўзбекистон фуқаролари 28 та давлатга визасиз бора оладилар, 33 та мамлакатга боргач виза олиши мумкин, 1 та давлатда электрон кириш рухсатномаси (eTA) расмийлаштириши мумкин, 39 та мамлакатда электрон визани (эВиса) олиши мумкин ва 128 та давлатга боришда эса аввалдан виза расмийлаштириши талаб қилинади.
Марказий Осиё давлатлари рейтингида Қозоғистон етакчилик қилмоқда, мамлакат паспорти 63-ўринни эгаллаган. Қозоғистонликлар 44 та давлатга визасиз саёҳат қилиши, 36 та давлатда эса визани боргач олиши мумкин.
Бошқа Марказий Осиё мамлакатлари:
Қирғизистон – 79-ўрин (27 та давлатга визасиз, 35 та давлатга боргач);
Тожикистон – 84-ўрин (23 та давлатга визасиз, 33 та давлатга боргач);
Туркманистон – 92-ўрин (14 та давлатга визасиз, 33 та давлатга боргач).
Бошқа постсовет давлатлари билан солиштирганда Ўзбекистон анча ортда қолмоқда:
Эстония – 11-ўрин (142 та давлатга визасиз, 30 та давлатга боргач);
Литва – 12-ўрин (140 та давлатга визасиз, 30 та давлатга боргач);
Латвия – 12-ўрин (141 та давлатга визасиз, 30 та давлатга боргач);
Украина – 28-ўрин (110 та давлатга визасиз, 37 та давлатга боргач);
Грузия – 45-ўрин (84 та давлатга визасиз, 40 та давлатга боргач);
Беларус – 60-ўрин (48 та давлатга визасиз, 36 та давлатга боргач).
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!