$
12101.29 UZS
90.27
148.01 UZS
-0.07
14031.45 UZS
73.44
31° Кечаси 18°

“Ўзбекнефтгаз” АЖ “заправка”лардаги турнақатор навбатлар сабабини маълум қилди

12:21 / 02.02.2023

АИ-80 автобензинига бўлган талаби таклифга нисбатан кескин ошишига олиб келди. Бугунги кунда “80 бензин”га бўлган талаб кунлик 8 минг тоннага етган. АЁҚШлар томонидан эса автобензинни ноқонуний реализация қилиш, шохобчаларда нархларни сунъий ошириш, сифатсиз бензин ёнилғисини сотиш каби ҳолатлар содир этилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АИ-80 бензинни етказиб бериш бўйича барча чоралар кўрилаётганини маълум қилди.

Қайд этилишича, жамият тасарруфидаги “UNG Petro” ёқилғи қуйиш шохобчаларига юкламаи ошган.

Ёқилғи қуйиш шохобчаларида колонкалар (одатда 2-4 та) максимал қувватларда ишлатилаётгани, бироқ оқимни бир вақтда бензин билан таъминлаш имкони бўлмагани сабаб АИ-80 бензинига сезиларли навбатлар юзага келмоқда.

Ички бозорда танқислик вужудга келишига йўл қўймаслик мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ишлаб чиқариш ҳажмлари оширилиб, кунлик ўртача 4,6 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилмоқда. Шундан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 3,1 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 1,5 минг тонна. Жорий йилнинг январь ойида биржа савдоларига жами 136,5 минг тонна (ўртача биржа кунида 6 203 тонна) АИ-80 русумидаги автобензин сотиш учун жойлаштирилиб, АЁҚШлар томонидан харид қилинди. Бу кўрсаткични ўтган йилнинг мос даврига солиштирганда 44,6 минг тоннага кўпдир, дейилади жамият хабарида.

Шунингдек, АИ-80 русумидаги автобензиннинг биржа савдоларига жойлаштириладиган ҳажми оширилиб, масалан, 31 январь куни биржа савдоларига 5 550 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилган. Жамият томонидан яратилган захира, шунингдек ишлаб чиқарилган автобензин ҳисобидан 163,6 минг тонна (ўртача кунлик 5 276 тонна) ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 74,7 минг тоннага кўп автобензин етказиб берилмоқда.

Истеъмолчиларга 31 январь куни 6 303 тонна АИ-80 бензин, Тошкент шаҳри ва вилоятига 1 466 тонна тарқатилган. Бироқ, бугунги кундаги вужудга келаётган талабни ишлаб чиқариш қувватлари орқали тўлиқ таъминлаш имконияти чегараланган.

Хусусан, жорий йилнинг январь ойида Россиядан 50 минг тонна АИ-80 К5 русумидаги автобензинни импорт қилиш бўйича шартнома тузилиб, жами 44,2 минг тонна автобензин юкланган бўлиб, ҳозирда республика ҳудудига етказиб келиш ва ички бозорга сотиш чоралари кўрилмоқда.

Таъкидланишича, бугунги кунда, “UNG Petro” МЧЖ томонидан АИ-80 бўлаётган талаб ортиб бораётганлиги, республика иқтисодиёти ва аҳолисини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни инобатга олиб, тақчиллик, узилишлар ва АЁҚШлардаги навбатларни олдини олиш мақсадида, “Газпром” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган АИ-80-К5 русумли автобензин харид қилиниб, АЁҚШлар орқали республикамиз истеъмолчилари учун реализация қилинмоқда.

Бундан ташқари жорий йилнинг январь ойида “UNG Petro” МЧЖ томонидан импорт ҳисобига қўшимча 8,4 минг тонна юқори октанли автобензин етказиб берилган, жумладан АИ-92 5,6 минг тонна, АИ-95 2,5 минг тонна ва АИ-98 300 тонна.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси топшириғига асосан автобензинни узлуксиз ва барқарор етказиб берилиши юзасидан Энергетика вазирлиги томонидан кунлик ва соатлик назорат ўрнатилган.

Автобензин танқислигига йўл қўймаслик бўйича барча чоралар кўрилган, жумладан 2023 йил 1 февраль ҳолатига Жамият тасарруфидаги нефть базалар ва нефтни қайта ишлаш заводларида 42,1 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд.


Бу ҳам қизиқ

Угандада содир бўлган автоҳалокатда 63 киши ҳалок бўлди

Угандада содир бўлган автоҳалокатда 63 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда мамлакат Йўл патруль хизмати хабар берди.
15:16 / 22.10.2025
Ўзбекистон сўнгги тўққиз ойда рекорд даражада олтин сотди

Ўзбекистон сўнгги тўққиз ойда рекорд даражада олтин сотди

Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон олтин экспортини 9,9 млрд долларгача оширди. Сентябрь ойининг ўзида Ўзбекистон 1,5 млрд …
15:33 / 22.10.2025
“Трамп ва Путин ўртасида “яқин келажакда” учрашув бўлмайди” – Оқ уй

“Трамп ва Путин ўртасида “яқин келажакда” учрашув бўлмайди” – Оқ уй

Оқ уй АҚШ ва Россия президентларининг иккинчи учрашувига тайёргарликни тўхтатди. Аввалроқ, Владимир Путин билан саммит яқин …
17:49 / 22.10.2025
Евроиттифоқ Россияга қарши 19-санкциялар пакетини бугун тасдиқлаши кутилмоқда

Евроиттифоқ Россияга қарши 19-санкциялар пакетини бугун тасдиқлаши кутилмоқда

Европа Иттифоқи элчилари Россияга қарши сўнгги 19-чекловчи чоралар пакетини қўллаб-қувватлади.
08:33 / 23.10.2025
23 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

23 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

23 октябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секу…
15:50 / 22.10.2025
Фарғонада тўхтаб турган Nexia ёниб кетди

Фарғонада тўхтаб турган Nexia ёниб кетди

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан қўшимча ўрганишлар олиб борилиб, ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
08:53 / 23.10.2025
Россияда бензин нархи яна кескин кўтарилди

Россияда бензин нархи яна кескин кўтарилди

Жорий йил бошидан бери Россияда бензин нархи 10,16 фоизга ошган, бу йил бошидан бери 15-марта энг кескин сакрашдир.
16:48 / 22.10.2025
Мирзиёев сунъий интеллект йўналишида фаолият юритаётган иқтидорли ёшларнинг лойиҳалари билан ҳам танишди

Мирзиёев сунъий интеллект йўналишида фаолият юритаётган иқтидорли ёшларнинг лойиҳалари билан ҳам танишди

Президент Шавкат Мирзиёев ИТ-паркка ташриф чоғида сунъий интеллект технологияларини мамлакатимиз вазирлик ва идоралари фаоли…
17:48 / 21.10.2025
Европа Иттифоқи Россияга қарши 19-пакет санкцияларни маъқуллади

Европа Иттифоқи Россияга қарши 19-пакет санкцияларни маъқуллади

Европалик дипломатлардан бирининг сўзларига кўра, 2025 йил охиригача Россияга қарши навбатдаги 20-санкциялар пакети юзасидан…
11:39 / 23.10.2025
Олтин нархи кескин пасайди

Олтин нархи кескин пасайди

“Бу 2013 йилдан буён кузатилган энг катта бир кунлик пасайишдир”, деб маълумот бермоқда РБК нашри.
12:58 / 22.10.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!