$
11973.44 UZS
9.17
₽
144.53 UZS
0.04
€
13282.14 UZS
-41.27
31° Кечаси 18°

Мирзиёев сунъий интеллект йўналишида фаолият юритаётган иқтидорли ёшларнинг лойиҳалари билан ҳам танишди

17:48 / 21.10.2025

Президент Шавкат Мирзиёев ИТ-паркка ташриф чоғида сунъий интеллект технологияларини мамлакатимиз вазирлик ва идоралари фаолиятига ҳамда бошқа соҳаларга кенг татбиқ этишга қаратилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Бугунги кунда дунёда сунъий интеллект иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик каби йўналишларда асосий таянч воситага айланмоқда. Ушбу технологиялар давлат бошқарувида самарадорликни ошириш, ресурслардан тежамкор фойдаланиш ҳамда аҳолига кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш имконини бермоқда.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ҳам мазкур йўналишда тизимли ислоҳотлар амалга оширилиб, натижада мамлакатимиз сунъий интеллектни жорий этиш бўйича юқори натижаларга эришмоқда.

Президент бу ютуқлар соҳада қўйилган илк қадамлар самараси эканини таъкидлади. Олдинда эса яна кенг кўламли вазифалар тургани айтилди. Шу боис, сунъий интеллектни ривожлантиришга оид лойиҳаларни эътибордан четда қолдирмаслик, илғор ташаббусларни амалиётга жорий этишни жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Тақдимотда иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларда сунъий интеллект ечимларини жорий этиш, самарадор тажрибаларни кенг қўллаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Сунъий интеллектни тез ва барқарор ривожлантириш учун хорижий ва маҳаллий тажрибаларни доимий таҳлил қилиш, соҳада фаолият юритаётган ёшларимиз, халқаро экспертлар ҳамда хусусий сектор билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.

Мазкур йўналиш ривожининг энг муҳим омили малакали кадрлар тайёрлаш эканлиги қайд этилди.

Кадрлар тайёрлашни жадаллаштириш мақсадида бир қатор инновацион дастурлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Университет – саноат – халқаро ҳамкорлик” сунъий интеллект кластери лойиҳаси тақдимот қилинди. Ушбу ташаббус доирасида ўқувчиларда сунъий интеллект саводхонлигини ошириш, педагог кадрларнинг малакасини юксалтириш, соҳавий дарсликларни ишлаб чиқиш ва саноат учун замонавий мутахассислар тайёрлаш ишлари белгиланган.

Шунингдек, тақдим этилган “АИ Maktab” платформаси эса ёшларни рақамли кўникмалар ҳамда замонавий касбларга ўргатишга қаратилган. Платформа орқали иштирокчилар виртуал ёрдамчи, рақамли маркетолог, АИ-контент яратувчи, бизнес-аналитик каби ўнлаб йўналишларда масофавий таълим олади.

Президент ушбу тажрибани кенгайтириш, муҳим соҳалар ривожига ёшларнинг илмий салоҳиятини жалб этиш муҳимлигини таъкидлади.

Шунингдек, сунъий интеллект бўйича илмий-ўқув лабораторияларини ташкил этишдан кутилаётган натижаларга эътибор қаратилди. Тижорат банкларида мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар ҳам муҳокама қилинди. Яқин истиқболда бундай илмий тадқиқот ва амалий лойиҳаларни олий таълим муассасаларида кенг йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари сунъий интеллект йўналишида фаолият юритаётган иқтидорли ёшларимизнинг “ПромптЛаб”, “Детеcтинг-АИ.cом” ва “КотибАИ” каби инновацион лойиҳалари билан ҳам танишди.

Эътиборлиси, бу каби дастур ва иловалар кичик жамоалардан тортиб, йирик компанияларгача иш самарадорлигини ошириш, даромад манбаларини кенгайтириш ва интеллектуал меҳнатни енгиллаштиришда катта имконият яратмоқда. Бугунги кунда ушбу маҳаллий ишланмалар молия муассасалари, қурилиш соҳаси ҳамда ижодий жамоалар фаолиятида қўлланилаётгани қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев тақдим этилган чора-тадбир ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлади. Сунъий интеллектни жорий этиш жараёнларини янада жадаллаштириш, илғор тажрибаларни амалиётга татбиқ этиш бўйича тавсия ва топшириқлар берди.

 



														
														Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026

														
														Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026

														
														Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида хавотир уйғотган учта ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрга…
15:39 / 12.11.2026

														
														Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб 6 ёшли болаларни бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилг…
15:31 / 12.11.2026

														
														"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026

														
														Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 420 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан 77 309 нафа…
10:46 / 12.11.2026

														
														Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026

														
														Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Роза (исми ўзгартирилган) 2009 йилда АҚШга боргач, моделлик агентлиги томонидан жинсий жиноятларда айбл…
10:18 / 12.11.2026

														
														Нью-Йорк уч қаватли бино қулаб тушди: икки киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди

Нью-Йорк уч қаватли бино қулаб тушди: икки киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди

11 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида уч қаватли турар жой биноси қулаб тушиши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, 17 …
10:14 / 12.11.2026

														
														Олти кишини Умрага юборишни ваъда қилиб, 6 900 доллар талаб қилган шахслар ушланди

Олти кишини Умрага юборишни ваъда қилиб, 6 900 доллар талаб қилган шахслар ушланди

Фарғона ва Андижон вилоятларида фуқароларни ноқонуний равишда Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан жами 6 900 АҚШ до…
10:12 / 12.11.2026

Бу ҳам қизиқ

Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига олиб кетилиши мумкин

Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига олиб кетилиши мумкин

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарима 60 кун ичида тўланмаса, ҳайдовчининг транспорт восит…
10:01 / 10.11.2026
Ўзбекистон Биринчи хоними COP31 доирасида мамлакатимиз миллий павильонига ташриф буюрди

Ўзбекистон Биринчи хоними COP31 доирасида мамлакатимиз миллий павильонига ташриф буюрди

Павильон меъморий концепциясига “Uzumzor – ўтмиш мероси, бугунги ечим, келажак учун илҳом” ғояси асос қилиб олинган.
08:51 / 12.11.2026
Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида хавотир уйғотган учта ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрга…
15:39 / 12.11.2026
Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудида наркотик моддалар тарқатган шахслар қўлга олинди

Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудида наркотик моддалар тарқатган шахслар қўлга олинди

Ўзбекистоннинг Сирдарё, Навоий, Самарқанд вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган тезкор тадбирларда жами 3 …
09:17 / 12.11.2026
Россияда 8 нафар ўзбекистонлик фойдасига 1,5 млн рублдан ортиқ маблағ ундирилди

Россияда 8 нафар ўзбекистонлик фойдасига 1,5 млн рублдан ортиқ маблағ ундирилди

Россияда иш ҳақини ололмаган 8 нафар ўзбекистонликнинг меҳнат ҳуқуқлари суд орқали ҳимоя қилинди. Натижада уларнинг фойдасиг…
10:03 / 10.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
Тошкентдаги III Ўзбекистон – Россия медиа форумида ҳамкорликнинг тўрт устувор йўналиши белгиланди

Тошкентдаги III Ўзбекистон – Россия медиа форумида ҳамкорликнинг тўрт устувор йўналиши белгиланди

Тошкент шаҳридаги “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиа форумида икки мамлакат ўрта…
15:41 / 09.11.2026
Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган юқори даражадаги учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган юқори даражадаги учрашувда иштирок этди

Мазкур альянс давлат ва ҳукумат раҳбарлари рафиқаларинининг табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндиларни камайт…
09:01 / 12.11.2026
Олти кишини Умрага юборишни ваъда қилиб, 6 900 доллар талаб қилган шахслар ушланди

Олти кишини Умрага юборишни ваъда қилиб, 6 900 доллар талаб қилган шахслар ушланди

Фарғона ва Андижон вилоятларида фуқароларни ноқонуний равишда Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан жами 6 900 АҚШ до…
10:12 / 12.11.2026
Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Роза (исми ўзгартирилган) 2009 йилда АҚШга боргач, моделлик агентлиги томонидан жинсий жиноятларда айбл…
10:18 / 12.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!