$
12097.93 UZS
50.48
151.77 UZS
-0.13
14194.50 UZS
95.37
31° Кечаси 18°

Пластик карталардан пул ўғирланишига қарши чоралар белгиланди

17:59 / 03.12.2023

Президентнинг "Рақамли маҳсулотлар (хизматлар) истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни кучайтириш чоралари тўғрисида" қарори қабул қилинди.

Қарор билан тасдиқланган "йўл харитаси"га кўра, 20242025 йилларда тўлов тизими операторларида транзаксион антифрод тизими ҳамда банклар ва тўлов ташкилотлари сессион антифрод тизимларидан фойдаланиш учун Марказий банкда марказлашган антифрод тизим жорий этилади.

Шунингдек, Марказий банкда замонавий биометрик идентификация тизимини қўллаган ҳолда мижозларни идентификация қилиш тизими йўлга қўйилади. Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларида СИМ-карта, мобил қурилма ИМЕИ-коди, интернет тармоғи (роуминг) орқали маълумотларни идентификация қилиш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Банклар ва тўлов тизимларининг мобил иловаларидаги хавфсизлик даражасини ошириш учун янги рўйхатдан ўтган фойдаланувчининг маблағ ўтказиш имкониятини 1 соатгача чеклаш режалаштирилган. Асосий фойдаланувчига унинг профилига кирганлик ҳақида дарҳол СМС-хабар юбориш ва мобил қурилмалар хусусида IMEI, IMSI, DeviceID ва бошқа қўшимча маълумотларни йиғиш белгиланмоқда.

"Йўл харитаси"да фойдаланувчиларнинг СМС-хабарлар орқали олинадиган бир марталик (оне тиме пассворд) паролларини ҳимоя қилиш механизмини жорий этиш, шунингдек, банк карталаридан маблағларни ўғирлаш ҳолатлари ҳақида келиб тушаётган мурожаатлар бўйича кечиктириб бўлмайдиган чораларни (блоклаш ва бошқалар) кўриш таклиф этилган.
Бундан ташқари, банк карта маълумотлари интернет тармоғида тарқалиши бўйича хабардор қилиш ва мониторинг қилиш мақсадида замонавий дастурий воситаларни жорий этиш режалаштирилган.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистоннинг Непалдаги биринчи элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Непалдаги биринчи элчиси тайинланди

“Ўзбекистоннинг Непалдаги биринчи элчиси (қароргоҳи Деҳли шаҳрида) Сардор Рустамбоев ушбу мамлакат Президенти Рамчандра Пауд…
12:34 / 13.12.2025
Саида Мирзиёева Римдаги “Инсоний биродарлик”–2026 мукофоти ҳайъатининг якуний йиғилишида иштирок этди

Саида Мирзиёева Римдаги “Инсоний биродарлик”–2026 мукофоти ҳайъатининг якуний йиғилишида иштирок этди

“Ҳурматли ҳайъат аъзолари билан биргаликда мукофот совриндорларини саралаш жараёнида қатнашганимдан хурсандман”, – деб ёзади…
16:28 / 13.12.2025
Ким Чен Ин Россиядан қайтган кореялик аскарларни тантанали кутиб олди

Ким Чен Ин Россиядан қайтган кореялик аскарларни тантанали кутиб олди

“Жума куни “хориждаги операция зонаси”да “ҳарбий топшириқ”ни бажарган муҳандис-сапёрлар бўлинмаси КХДРга қайтди”, – дея хаба…
17:12 / 13.12.2025
Шифохоналарда дориларни қўллаш бўйича текширувлар ва протоколларни янгилаш ишлари бошланди

Шифохоналарда дориларни қўллаш бўйича текширувлар ва протоколларни янгилаш ишлари бошланди

Клиник протоколларни қайта кўриб чиқиш ва халқаро манбалар томонидан самарасиз ёки етарлича ўрганилмаган деб топилган дорила…
15:08 / 13.12.2025
“Грязь” етакчиси Туркияда ушланди

“Грязь” етакчиси Туркияда ушланди

Ўзбекистонда бир қатор оғир жиноятларни содир этганликда айбланиб, узоқ вақт қидирувда бўлган “Грязь” лақабли жиноий уюшма е…
11:54 / 14.12.2025
15 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

15 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

15 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, қорга айланиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик ку…
15:17 / 14.12.2025
“Электрон рецепт” тизими бўйича мурожаатлар учун “Call-марказ” ташкил этилди

“Электрон рецепт” тизими бўйича мурожаатлар учун “Call-марказ” ташкил этилди

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
14:34 / 13.12.2025
Эстония Россия билан чегарада бункерлар қуришни бошлади – манба

Эстония Россия билан чегарада бункерлар қуришни бошлади – манба

“Шунингдек, тиканли махсус симлар ва “аждаҳо тишлари” туридаги тўсиқлар захираси шакллантирилган бўлиб, зарурат туғилганда ў…
17:48 / 13.12.2025
Ёшлар Пара Осиё ўйинлари–2025. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди

Ёшлар Пара Осиё ўйинлари–2025. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди

БААнинг Дубай шаҳри мезбонлик қилган 2025-йилги ёшлар Пара Осиё ўйинлари якунланди. Мусобақа Ўзбекистон терма жамоаси учун ў…
11:09 / 14.12.2025
Сиднейдаги пляжда содир бўлган отишма оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Сиднейдаги пляжда содир бўлган отишма оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Маълумот учун, Бонди-бич пляжи Австралиянинг энг машҳур пляжи бўлиб, у кўплаб сёрфингчиларни ва сайёҳларни ўзига жалб қилади.
15:51 / 14.12.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!