Покистоннинг собиқ президенти Парвез Мушарраф вафот этди. Бу ҳақда “Спутник” нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, у Дубайда 79 ёшида узоқ давом этган касаллик – амилоидоздан (паренхима атрофияси, склероз ва аъзоларнинг функционал етишмовчилигига олиб келадиган касаллик, оқсиллар алмашинувининг бузилиши) сўнг вафот этган.
Эслатиб ўтиш мумкин, Мушарраф 2001 – 2008 йилларда Покистон президенти бўлган.
2019 йил 17 декабрда Покистон Махсус суди Мушаррафни 2007 йилда давлатга хиёнат қилишда айбдор деб топиб, уни сиртдан ўлимга ҳукм қилди. Шунга қарамай унинг даволаниш учун чет элга чиқишига рухсат берилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!