$
12829.07 UZS
-15.14
124.91 UZS
-2.44
13344.80 UZS
-163.46
15° Кечаси

Польшада ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари йиғилиши бўлиб ўтди

10:16 / 02.12.2022

Кеча, 1 декабрь куни Лодз шаҳрида (Польша) Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 29 йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ЕХҲТ ва унга қарашли тузилмалар раҳбарлари, ташкилотга аъзо давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари иштирок этди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўз нутқида тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида барча жабҳаларида демократик ўзгаришларни чуқурлаштиришга қаратилган кенг кўламли ва жадал ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилда қабул қилинган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясининг мақсад ва вазифалари ЕХҲТ тамойилларини тўла акс эттиради.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ва қадр-қимматини қатъий ҳимоя қилиш, оммавий ахборот воситаларининг очиқлигини, суд ҳокимияти мустақиллиги ва қонун устуворлигини, диний эътиқод эркинлигини таъминлаш, коррупсияга қарши курашиш йўлида қатъий экани ҳамда ЕХҲТ билан ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга манфафатдорлиги таъкидланди.

Норов мамлакатимизда бошланган конституциявий ислоҳотлар жараёни Янги Ўзбекистонни ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегиясини амалга ошириш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратиш ва демократик ислоҳотларнинг орқага қайтмаслигини таъминлашга қаратилганини таъкидлади.

Шунингдек Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент ассамблеяси (ЕХҲТ ПА) раиси Маргарита Седерфелт ва Финляндия Республикаси Ташқи ишлар вазири Пекка Хаависто билан учрашди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари М.Содерфелтни жорий йилнинг июль ойида ассамблея раиси лавозимига қайта сайлангани билан табриклади.

Ўзбекистон Олий Мажлиси палаталари ва ЕХҲТ ПА ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Владимир Норов ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси раисига Ўзбекистонда амалга оширилаётган, жамият ҳаётининг деярли барча жабҳаларини қамраб олган жадал ва кенг кўламли демократик ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

Қайд этилганидек, Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясининг асосий мақсадларидан бири мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттиришда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партияларнинг ролини янада оширишдан иборат.

2023 йилда Ўзбекистонда ЕХҲТ ПАнинг кузги сессиясини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий масалалар ҳам кўриб чиқилган.

Шунингдек, Финляндия Ташқи ишлар вазири билан сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Вазирлар иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш муҳимлигини таъкидладилар, “Finnpartnership” кўмагида 2022 йил 1 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Финляндиянинг қатор компаниялари иштирокида “яшил” технологиялар, энергетика, сув хўжалиги, қурилиш материаллари соҳасида ўтказилган бизнес-форумнинг самарали натижаларини олқишладилар. Икки мамлакат ишбилармон доиралари, жумладан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Финландиянинг “EastCham Finland” компанияси ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Экспертларнинг ўзаро ташрифларини ташкил этиш, ўқитувчи ва талабалар алмашинуви дастурлари, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Вазирлар БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўп шериклик Траст фонди доирасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан фикр алмашдилар.

Парламентлараро мулоқотни фаоллаштириш ва минтақавий тузилмалар доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор экани тасдиқланди.


Бу ҳам қизиқ

Японияда одамларни ювадиган кир машина яратилди

Японияда одамларни ювадиган кир машина яратилди

2025 йил апрель ойида Осака шаҳрида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон кўргазмасида инсонлар фойдаланиши учун мўлжалланган кир ювиш м…
14:41 / 23.11.2024
2025 йил июль ойидан бошлаб Қирғизистонда электрон сигареталар бутунлай тақиқланади

2025 йил июль ойидан бошлаб Қирғизистонда электрон сигареталар бутунлай тақиқланади

Қирғизистон етакчиси матбуот хизматининг хабарига кўра, Қирғизистон президенти Садир Жапаров 2025 йил 1 июлдан бошлаб мамлак…
17:35 / 23.11.2024
Шавкат Мирзиёев иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи билан учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорли…
23:00 / 22.11.2024
Самарқандда атом энергияси бўйича конференция бўлиб ўтади

Самарқандда атом энергияси бўйича конференция бўлиб ўтади

2024 йил 5 декабрь куни Самарқандда “Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг барқарор ривожланиши учун атом энергияси…
22:19 / 24.11.2024
24 ноябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин

24 ноябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 24 ноябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли …
17:54 / 23.11.2024
БААда исроиллик раввиннинг жасади топилди

БААда исроиллик раввиннинг жасади топилди

Шунингдек, унинг ўлимида Эрон томонидан ёлланган ўзбек фуқаролари гумон қилинмоқда.
20:40 / 24.11.2024
Ҳуснбузарларнинг чиқишига сабаб бўладиган маҳсулотлар

Ҳуснбузарларнинг чиқишига сабаб бўладиган маҳсулотлар

Кўп қаҳва ичиш стресс учун масъул бўлган кортизол гормони ишлаб чиқаришни оширади. Шу сабаб ҳуснбузар ва доғларни кўпайтириб…
15:57 / 23.11.2024
Букингем саройи уч йилга ёпилади

Букингем саройи уч йилга ёпилади

“Британия монархларининг қароргоҳи кенг кўламли таъмирдан ўтказилиши керак. Сарой қиймати 369 миллион фунт стерлингни (462 м…
12:28 / 24.11.2024
Қирғизистондаги 5,3 магнитудали зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

Қирғизистондаги 5,3 магнитудали зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

Зилзила эпицентри Тошкентдан 290 км жанубий-шарқда.
13:50 / 23.11.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!